Тўртинчи «Ўргимчак одам» фильми номи эълон қилинди


Фильм «Spider-Man: Brand New Day» деб номланади. 2008 йилда нашр этилган шу номдаги комикслар сери яси Ўзбекистонда «Ўргимчак одам: Янги кун» номи билан машҳур.
У Питер Паркернинг тарихи қайта бошланганидан кейинги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади: суперқаҳрамон ҳақидаги олдинги комиксларда у Эм Жей билан муносабатларини ўз ҳаётидан «ўчириши» керак бўлган, инсоният эса Паркер ва Ўргимчак бир шахс эканлигини унутган эди.
Худди шундай ҳолат, гарчи бошқа воқеалар туфайли бўлсада, Марвелнинг Ўргимчак одам ҳақидаги сўнгги фильми «Уйга қайтиш йўли йўқ»да ҳам юз берди. Аслида, киностудия қаҳрамонни қайта ишга туширмоқда. «Бу янги бошланғич», — дейди бош ролни ижро этувчи Том Ҳолланд.
Келажакдаги фильмнинг сюжети ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Уни «Шан-Чи ва ўнта узук афсонаси» режиссёри Дестин Дениел Креттон суратга олади. Яқинда актёрлар сафига «Жуда ғалати воқеалар» сериали юлдузи Седи Цинк ҳам қўшилди — унинг қайси ролда ўйнаши ҳали номаълум (бироқ у Ўргимчак одамнинг янги севгилиси Гвен Стейсини гавдалантириши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор).
«Янги кун» 2026 йил июль ойида экранларга чиқади.