Тошкентда Америка технологиялар университети ташкил этилади
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025-ўқув йилидан амалга оширади. Талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси университет томонидан белгиланади.
“Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш университетнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгилан.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025-ўқув йилидан амалга оширади. Талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси университет томонидан белгиланади.
Абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади. Университет битирувчиларига Аризона давлат университетининг ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилоти дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади.
Қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади. Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил ОТМ ҳисобланади.