Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Бугун қандай кун: 29-июнда нишонланадиган байрамлар
23.09.2024

Бугун қандай кун: 29-июнда нишонланадиган байрамлар

Бугун қандай кун: 29-июнда нишонланадиган байрамлар
Муаллиф

29-июнда Нобел мукофоти таъсис этилгани, Ихтирочилар куни нишонлана бошлагани, АҚШда пикник куни пайдо бўлгани ҳақида билармидингиз? Пикник куни шарафига Тошкент паркларидан бирида унутилмас пикник ташкил қилишни, шунингдек ошхонада ўзгача бир таом – масалан, Доширакдан пизза ихтиро қилишни таклиф қиламиз. 29-июнда яна қандай байрамлар нишонланишини кўриб чиқамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қучоқлашиш байрами 

Қизиқарли факт: олимлар бахтли бўлишимиз учун қанча қучоқлашиш кераклигини айтиб беришди. Организмимиз нормал фаолияти учун кунига камида 4, ривожланиш учун 8 ва кортизол гормонининг керакли даражаси учун 12 марта қучоқлашиш керак экан. Бу маълумотни билгандан сўнг 29-июнда нима қилишни биласиз!

Ёшлар куни 

Ушбу байрам Россияда 29-июнда нишонланади, аммо биз уни бугунги тақвимга қўшишни афзал кўрдик. Дўстлар, синфдошлар, курсдошлар билан тўпланиб, самимий суҳбатлар ва бошқа ўйин-кулгилар билан вақтичоқлик қилиш учун ажойиб имконият.

Халқаро ифлослик куни 

Бу байрам бугунги кунда ювинишни бекор қилиш ва кун бўйи идишларни ювмаса ҳам бўлади дегани эмас. Ахир атрофдаги тозалик – аъло кайфият ва теран фикрлашнинг калитидир.

Халқаро тропиклар куни 

29-июнда Тошкентда кутилаётган об-ҳаво шу байрамни акс эттириб, имкон қадар тезроқ салқинланиб олишни таклиф қилади. Агар тропик ёмғир ва пальмаларга етиб боришнинг иложи бўлмаса, шаҳардан чиқиб, масалан, Нефрит кўллари яқинида Ўзбекистоннинг ажойиб табиатидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Фотоаппарат куни 

Агар Instagram'ингиздаги сўнгги пост 2022 йилги расм бўлса, 29-июн байрам шарафига янги фотосуратингизни жойлашни таклиф қиламиз – тағин обуначилар қандай кўринишда эканлигингизни унутиб қўйишмасин. Агар тинимсиз расм жойлайдиган блоггер бўлсангиз, унда яна битта селфи-суратингиздан обуначиларингиз фақат хурсанд бўлишади.

29-июнда кимлар туғилган:

  • Антуан де Сент-Экзюпери. Бизга “Кичкина шаҳзода” китоби ва “биз ўзимизга ўргатганлар учун масъулмиз” деган иқтибосни берган болалар ёзувчиси.
  • Сосо Павлиашвили. Барча болалик, ўсмирлик ва ёшликдаги зиёфатларда қўшиқларини тинглаган грузиялик қўшиқчи. “Қаердасан, жоним” қўшиғи эсингиздами?
  • Камила Мендез. Америкалик актриса ва машҳур ўсмирлар сериали “Ривердале” юлдузи.
  • Никол Шерзингер – “The Pussycat Dolls” гуруҳининг собиқ бош қўшиқчиси ва энг чиройли пресс мушаклар соҳиби. Бундай прессга эса машғулотлар ёрдамида эришишингиз мумкин.
  • Леандро Перендес. Аргентиналик футболчи, “Ромо” клуби ва миллий терма жамоанинг ярим ҳимоячиси. 2022 йил футбол бўйича жаҳон чемпиони.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.