Улуғбек Қодиров кутилмаган янгиликни эълон қилди
Таниқли актёр Улуғбек Қодиров ижодий фаолиятига оид катта янгиликни эълон қилди.
2010 йилларнинг энг машҳур актёрларидан бири ҳисобланган Улуғбек Қодиров айни пайтда қизғин ижод билан банд.
Актёр сўнгги вақтларда бир қанча кинолойиҳаларда иштирок этмоқда. Жумладан, у «Альфонс» деб номланган сериалда суратга тушди.
Қодиров 17 октябрь куни эълон қилган постда иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони ҳақидаги фильмда тасвирга тушаётганини маълум қилди.
Актёр бу қайси ҳарбий эканини сўраб, мухлисларига мурожаат қилган. Кўпчилик фильм генерал-майор Собир Раҳимов ҳақида эканини тахмин қилмоқда.
Улуғбек Қодиров 2004 йили театр институтини тугатган. Бироқ у актёрлик фаолиятини 2001 йили «Аёл зоти» сериалидаги эпизодик ролдан бошлаган.
Ижро этган роли бош роль даражасида чиққани учун режиссорларнинг эътиборига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Қодиров бир муддат ўзини хонандалик борасида ҳам синаб кўрган.