верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 11–13 февраль кунлари ҳарорат кўтарилади
09.02.2025 (янгиланди 09.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 11–13 февраль кунлари ҳарорат кўтарилади

Об-ҳаво маълумоти: 11–13 февраль кунлари ҳарорат кўтарилади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 11-12 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 13 февралда 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 12 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Навоий вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 12 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 13 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3-8° совуқ, кундузи 11-12 февралда 3° совуқ-2° илиқ, 13 февралда 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 12 февралда кечаси 0-5° совуқ кундузи 2-7° илиқ; 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 февралда 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 13 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. 11-12 февралда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 февралда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 13 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ  совуқ бўлади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.