наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Умра ташкил этиш учун лицензия олган туроператорлар рўйхати эълон қилинди
22.11.2024

Умра ташкил этиш учун лицензия олган туроператорлар рўйхати эълон қилинди

Умра ташкил этиш учун лицензия олган туроператорлар рўйхати эълон қилинди

Диний қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия қўлга киритган 12 та турфирма рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолиб деб топилган талабгорлар рўйхатини маълум қилди.

Қайд этилишича, лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича мазкур тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Рўйхат:

  1. Ihlos travel 1 МЧЖ (Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй);
  2. Yuksak travel Air ХК (Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй);
  3. Muhtasham travel МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон);
  4. Musaffo turizm xizmati МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй);
  5. Risola travel lux МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй);
  6. Xorazm umra jamiyati МЧЖ (Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй);
  7. Hikmat Umra Travel МЧЖ (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон);
  8. Real Dreams МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй);
  9. Travel with family МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй);
  10. Sofa Marva tour МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй);
  11. B2 Management МЧЖ (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй);
  12. Safar time exclusive МЧЖ (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй).

Қўмита, шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланганини эслатиб ўтди. Бу борадаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

2024 йил бошида Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўраганди. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.