18.03.2025
Андижон аеропорти фаолияти тикланмоқда


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 20-мартдан бошлаб йўлга қўйилади.
Авиачипталар аллақачон сотувда. US601/US602 авиақатновлари сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:20, Андижонга етиб бориш соат 12:20;
- Андижондан жўнаб кетиш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Бир томонга авиачипталар нархи 337 000 сўмдан, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича эса 674 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни silk-avia.com сайтидан, мобил иловадан, барча халқаро аеропортлардан ва Узбекистан Аирwайс Салес филиалидан харид қилиш мумкин.