Uzbekistan Airways туризм ойида парвозларга чегирмалар тақдим этади
Туризм ойлиги доирасида чегирмали чипталар 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган маҳаллий рейслар учун амал қилади.
Uzbekistan Airways кекса ёшдагилар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Чегирма туризм ойлиги доирасида 60 ёшдан юқори эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун барча эконом классдаги тарифларга амал қилади.
Ундан жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш мумкин.
Чегирмали авиачипталарни харид қилишда фуқаро ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлиши керак.
Уларни Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги расмий агентлари ҳамда компания сайтида харид қилиш мумкин.
Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар учун чегирма амал қилмайди.