Об-ҳаво маълумоти: 27 февраль–1 март кунлари ҳарорат 12 даражага кўтарилади


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 февралда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 февралда 4-9° совуқ, 1 мартда 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 февралда айрим жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 февралда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 27-28 февралда 4-9° совуқ, 1 мартда 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 февралда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-28 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 1 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 27-28 февралда 4-9° совуқ, 1 мартда 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 февралда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 28 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ; 1 мартда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28 февралда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 февралда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ; 28 февралда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 1 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 27 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 28 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 1 мартда баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-28 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ, 1 мартда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. 27-28 февралда Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 февралда 7-12° совуқ, 28 февраль-1 мартда 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.