/
/
Uzum Bos: Ўйинчилар сони 1 миллиондан ортди
16.09.2024

Uzum Bos: Ўйинчилар сони 1 миллиондан ортди

Uzum экотизими яқинда ўзининг босувчи ўйинини ишга туширганди. Сўнгги маълумотларга кўра Uzum Bos ўйини ботига 1 миллиондан ортиқ одам қўшилган. Компания бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, фойдаланувчилар сони кўпайишда давом этмоқда.

Муаллиф
Uzum Bos: Ўйинчилар сони 1 миллиондан ортди

Uzum Bos ўйини ботига 1 миллион нафар обуначи йиғилди. Улар экранга босиш орқали Ҳурмат тангалари йиғишади ва кейинчалик суммани Uzum Market’дан сертификатларга алмаштириш мумкин бўлади.

Ўйинда қоидалар бироз ўзгарган: ҳар бир иштирокчида совғалар олиш имконияти кўпроқ бўлиши учун қоидалар янгиланган. Бир соатда қанча кўп тажриба тўпланса, харид учун промокодлар олиш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Биринчи ғолиблар тақдирланди

5 август куни иштирокчилар орасида 20 та 100 минг сўмлик промокодга эга сертификатлар ўйналди. Танлов ҳаққоний ўтиши учун рандомайзер сайти орқали ғолиблар аниқланган.

Энди 3 кун ичида ғолибларнинг промокоди “Менинг промокодларим” бўлимида пайдо бўлади ва рўйхатдан ўтишда кўрсатилган телефон рақамга СМС келади. Компания бу ҳали бошланиши эканига ишонтирмоқда.

Кўпроқ танга йиғиш имконияти

Бу ўйин ҳам бошқа босувчилар каби кўпроқ балл йиғиш учун обуна, хизмат ёки бошқа турли йўлларни таклиф қилмоқда. Жумладан, Узум картасини олдиндан буюртма қилганлар учун 1 миллионта танга ҳадя қилинади.

Картага буюртма бериш учун Uzum Bank иловасини охирги версиясигача янгилаш керак. Қайд этилишича, барча олдиндан қилинган буюртмалар яхшилаб текширилади ва топшириқни ҳаққоний бажарганларгина мукофотланади.

Шу хабардан сўнг картага буюртма берувчилар сони кескин ошиб кетган. Шунингдек, Узумънинг бошқа хизматлари Telegram, Instagram ва YouTube саҳифаларига обуна бўлганларга ҳам яхшигина баллар совға қилинмоқда.

Uzum Bos атрофида турли мемлар

Экранга босиш ўйинлари оммалашгач, уларнинг атрофида турли ҳазиллар ҳам пайдо бўлди. Жумладан, кўпроқ ва тезроқ босиш учун аппаратлар сотувга чиқди. Ҳаттоки, ўта банд одамлар экранни босиш учун ўзига ходим ёллай бошлади.

Uzum Bos ўйини ҳам бу тренддан четда қолмади. Сўнгги эълон қилинган видеолардан бирида фойдаланувчилардан бирининг мушуги панжаси билан ўйин ўйнаётганини кўриш мумкин. Жонзот катта қизиқиш билан Ҳурмат тангаларини тўпламоқда.

Шунингдек, ўйинчилар орасида сўровнома ўтказилган. Унда ким нечта бармоқда экран босаётгани ҳақида савол берилган. Кўпчилик 3 та бармоқда экран босаётганини билдирган. Ундан кейинги ўринларда эса иккита ва битта бармоқ деган жавоблар бормоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар