Дам олиш кунларида нисбатан илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.
Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, баъзи жойларда -5 даражагача, кундузи +6…+11 даражагача бўлади. Қорақалпоғистонда кечаси 5−10 даража совуқ, кундузи 2−7 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.
Тошкентда бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0−3 даража совуқ, кундузи 8−11 даража илиқ бўлади.