Хитой 2050 йилга келиб коинотда етакчига айланишни режа қилмоқда
Хитой илмий ташкилотлари мамлакатнинг космик соҳасини ривожлантириш режасини эълон қилди. Ҳужжатга кўра, 2050 йилга келиб давлат космосни ўзлаштириш ва бу соҳага оид технологиялар бўйича етакчига айланиши лозим.
Toping iPhone 16 Proʼни ўйинга қўймоқда! Сизни ғолибга айлантирадиган ўйин қоидалари билан танишинг
Режа бандлари орасида квант механикасини ўрганиш ва инсон ҳаёти учун потенциал мослик кўрсатадиган сайёраларни излаш бор. Режанинг биринчи босқичи аллақачон фаол фазада бўлиб, 2027 йилда якунланади. У 5-8 та космик миссияни, жумладан, станция қуриш учун Ойда майдонча тайёрлашни кўзда тутади.
Ой станциясининг ўзи иккинчи босқич доирасида - 2028 йилдан 2035 йилгача барпо этилиши керак. Бу даврда 15 та миссия амалга оширилади. Ниҳоят, учинчи босқичда (2035 - 2050) Хитой 30 та миссияни амалга оширади, бу эса мамлакатга коинотни ўзлаштиришда етакчига айланиш ва бошқа космик давлатлардан ўзиб кетишга ёрдам беради.
Toping Tech Telegram каналига обуна бўлинг! Технология ва илм-фан дунёсидаги энг сўнгги қизиқарли янгиликлар.