наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистон Глобал киберхавфсизлик индексидаги ўрнини яхшилади
16.09.2024

Ўзбекистон Глобал киберхавфсизлик индексидаги ўрнини яхшилади

Ўзбекистон Глобал киберхавфсизлик индексидаги ўрнини яхшилади
Муаллиф

Ўзбекистон 100 баллик тизимда 89,2 балл тўплади ва рейтингнинг иккинчи (илғор) гуруҳига кирди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

БМТ Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU) «2024 йилги Глобал киберхавфсизлик индекси» (GCI) бўйича ҳисоботини эълон қилди.

Янги методологияга кўра, Ўзбекистон 100 баллик тизимда 89,2 балл тўплади ва рейтингнинг иккинчи гуруҳига (Tier 2) кирди. 2020 йилда эълон қилинган аввалги ҳисоботда Ўзбекистон 71,11 балл тўплаган эди.

GCI рейтинги киберхавфсизликнинг бешта асосий йўналиши: қонунчилик, техник, ташкилий жиҳатлар, салоҳиятни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни қамраб олувчи 83 параметр асосида тузилган.

2024 йилги ҳисобот мамлакатларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги ютуқларини янада аниқроқ баҳолаш учун янгиланган беш босқичли таҳлилдан фойдаланди. Даражаларга Tier 1 (намунали), Tier 2 (илғор), Tier 3 (ўрнатилаётган), Tier 4 (ривожланаётган) ва Tier 5 (шаклланаётган) босқичларга киради.

Ўзбекистон Хитой, Австрия, Канада, Россия, Қозоғистон ва Озарбойжон каби давлатлар қаторида Tier 2 – илғор гуруҳига кирди. Баҳолашда дунёнинг 194 давлати иштирок этди. Энг яхши Tier 1 гуруҳидан Австралия, Япония, АҚШ, Сингапур, Италия каби давлатлар жой олди. Янги методология 2023 йилдаги ишларни баҳолайди ва индекс ҳар икки йилда янгиланади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.