01.11.2024
Тошкентда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Пойтахтда 2−3 ноябрь кунлари илиқ ва қуёшли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.
Шанба куни тушдан кейин қуёшли об-ҳаво бўлиши ва ҳарорат +21 ° гача кўтарилиши прогноз қилинган. Кечаси бироз булутли бўлади, бунда кўриш имконияти бироз пасаяди, шунингдек, ҳарорат +9° гача тушиши мумкин.
Якшанба куни тушдан кейин ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати +24° гача кўтарилиши кутилмоқда. Душанбага ўтар кечаси сезиларли булутли бўлади, тутун ҳосил бўлиши натижасида кўришнинг қисқариши кузатилади, шунингдек, ҳарорат +13 ° гача пасайиши кутилмоқда.