Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига Тимур Кападзе келади — манба
Ўзбекистон терма жамоасига Тимур Кападзе бош мураббий бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎФАга яқин манба маълум қилди.
Таъкидланишича, мураббий билан аллақачон келишувга эришилган. Яқин кунларда мураббий расман тайинланади ва жамоа йиғинига қўшилади.
Маълумот учун, бугун, 22 январь куни Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилгани хабар қилинганди.
ЎФА миллий жамоа бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бораётгани хабар қилинганди. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, ташкилот хорижий мураббийлар билан ҳам музокаралар олиб борган.
Маълумот учун, Катанец қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.