Верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади
28.01.2025

Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов 2 та камар учун жанг қилади

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни бўлиб ўтадиган жангга розилик берди.

image

Ushbi mavsumda Sharm al-Shayxga

icon

У бу жангга кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиш шарти эвазига рози бўлган.

The Ring нашри WBA қарорини шундай келтиради:

«WBA ярим ўрта вазн чемпиони Эймантас Станионисга 12 апрель куни Атлантик-Ситида IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун махсус рухсатнома берди. WBA қоидаларига мувофиқ, Станионис жамоаси ушбу жанг бўйича мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилди ва у бу жангнинг ўтказилишига розилик берди».

WБА қоидалари ва қарорига кўра, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шарт.

Шунингдек, The Ring нашрининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган ушбу бокс кечасида жанг қилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.