26.03.2025
Ўзбекистонда Абдуқодир Ҳусановнинг дастхати 500 минг сўмдан сотилмоқда


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Машҳур OLX онлайн платформасида ноодатий эълон пайдо бўлди: таниқли футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг дастхати 500 минг сўмдан сотувга қўйилди.
Футболчи ўзининг қўлёзма матнини 20 март куни Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг дарҳол қолдирган.
Автографнинг OLXʼда сотилиши коллекционерлар ва оддий футбол ихлосмандлари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Aввалроқ Абдуқодир Ҳусанов Мадриднинг «Реал» клуби футболкасига дастхат қолдиришдан бош тортганди. Гап Ҳусановнинг шахсий симпатиясида эмас, балки шартномада: футболчи фақат «Манчестер Сити» ёки Ўзбекистон терма жамоаси футболкаларига имзо чекиши мумкин.