11.01.2025
Ўзбекистонда Damas пойгада Hyundai Santa Fe`дан ўзиб кетди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Ўзбекистонда Chevrolet Damas ва Hyundai Santa Fe автомобиллари ўртасида пойга ташкил этилди. Турбо двигателли Damas Hyundai`дан кучлироқ бўлиб чиқди.
Автоблогерлар пойганинг икки раундини ўтказишди. Иккала раундда ҳам Damas хорижлик рақибини ортда қолдирди.
Таъкидлаш жоизки, Damas ва Hyundai Santa Fe турли тоифадаги автомобиллардир. Бироқ шунга қарамай, турбо двигатель туфайли Damas тезроқ эди.
Пойга ташкилотчиларининг таъкидлашича, мусобақа барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган.