21.01.2025
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да йилига қанча ишлаб топади?
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да йилига тахминан 3,5 млн евро ишлаб топади. Бу ҳақда Ҳусановга яқин манба бўлган Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
«Манчестер Сити» клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир ўзига 45-рақамни танлаган.
Шу тариқа Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади. Англиянинг юқори дивизионида футболчилари ўйнаган давлатлар сони эса 119 тага етади.
Маълумот учун, «Ланс» Ҳусановни 2023 йил июль ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди. Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди.