РУ
O’Z
UZS
/
/
2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 29 фоизга ошди
20.01.2025

2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 29 фоизга ошди

2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 29 фоизга ошди

2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 3,4 млрд доллар (30 фоиз)га кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан келиб тушди. Буюк Британиядан ўтказмалар 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда ЕИдан 32 фоизга ошди.

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган жисмоний шахслар валюта операциялари бўйича шарҳда маълумот берилган.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 млрд доллар) келиб тушган бўлиб, бу мамлакатдан ўтказмалар 2023 йилга нисбатан 29 фоизга кўпайган. Бу трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 млн доллар), АҚШ (577 млн доллар), Жанубий Корея (534 млн доллар), Туркия (405 млн доллар), Буюк Британия (135 млн доллар) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

Марказий банк 2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг 2023 йилга нисбатан ўсишини меҳнат миграцияси йўналишида кузатилган ижобий тенденциялар, хусусан мигрантларни қабул қилувчи мамлакатларда иқтисодий фаоллик, ишчи кучига талаб ва иш ҳақларининг ошиши ҳамда миграция географияси таркибида юқори даромадли мамлакатлар улушининг ортиши билан изоҳланган.

Шунингдек, мазкур маблағларнинг ойлар кесими бўйича таҳлилига кўра, 2024 йилда ўтказмалар динамикасининг шаклланишига меҳнат миграцияси билан боғлиқ мавсумийлик омили билан бирга меҳнат муҳожирлари фаолият юритадиган анъанавий мамлакатларда миллий валюта курсидаги тебранишлар ҳам таъсир кўрсатган.

2024 йилда 2023 йил билан солиштирганда Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми Буюк Британиядан 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 32 фоизга ўсган.

Бу даврда жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 8,2 млрд доллари анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (2023 йилга нисбатан ўсиш 14 фоиз), 5,9 млрд доллари хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри (P2P) ўтказмалар орқали (ўсиш 51 фоиз) ҳамда 774 млн доллари банк ўтказмаси (SWIFT) орқали (ўсиш 2,1 баробар) амалга оширилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.