верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар учун кредит ставкаси пасайиши мумкин
07.02.2025

Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар учун кредит ставкаси пасайиши мумкин

Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар учун кредит ставкаси пасайиши мумкин

Кўплаб автосалонлар тўлиқ тўлов учун чегирма беради. Лекин кредитга бериладиган автомобиль учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Президент уни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар учун автокредит беришда чегирмалар ҳисобга олиниши мумкин. Бу ҳақда 7 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни иш билан таъминлаш таклифини билдирган.

Бунинг ҳисобига янги замонавий таксилар кўпайиши кутилмоқда. Бундай лойиҳаларга банклар 1 трлн сўм кредит ажратишга тайёрлиги қайд этилди.

Шунингдек, кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди.

«Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4% га арзонлашади», — деди давлат раҳбари.

Президент бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, 2025 йилда транспорт хизматлари ҳажмини 15 фоизга ошириб, 185 трлн сўмга етказиш, экспортини эса 2,2 млрд долларга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.