Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдаги маоши маълум бўлди
ОАВ ЦСКАда тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг иш ҳақи миқдорини аниқлади. 21 ёшли Аббосбек Файзуллаевнинг иш ҳақи миқдори ҳақидаги маълумот футбол мухлисларини ҳайратда қолдирди.
Турли манбаларнинг хабар беришича, Аббос Москва клубида йилига 110 минг евро (қарийб 1,5 млрд сўм) маош олмоқда. Бу ўз навбатида ойига 9167 еврони ташкил этади. Футболчи жамоанинг энг кам ҳақ оладиган ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Файзуллаев клуб етакчиси бўлишига қарамай, унинг маоши ёш ўйинчилар даражасида қолмоқда. Таққослаш учун, клубнинг бошқа етакчиси Игор Акинфеэв йилига 1,6 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, Аббос 2023 йилнинг ёзида «Пахтакор»дан ЦСКАга ўтган эди. Унинг трансфери учун Москва клуби 500 000 евро тўлаган. Жорий мавсумда Файзуллаев Россия чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, 5 та самарали ҳаракат қайд этди.