Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонликлар Hamster Kombat токенларини сотиши мумкинми?
26.09.2024

Ўзбекистонликлар Hamster Kombat токенларини сотиши мумкинми?

Ўзбекистонликлар Hamster Kombat токенларини сотиши мумкинми?
Муаллиф

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamster Kombat ўйинидан олинган HMSTR токенларини фақат рухсат этилган криптобиржа ва криптодўконда сотиш мумкинлигини маълум қилди. Криптоактивлар айланмаси қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилганини эслатди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamster Kombat ўйини ва унинг HMSTR криптоактивлари билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

Хусусан, ИЛМА ўзбекистонликлар бундай ўйинларда листинг жараёнидан ўтган криптоактивларни қандай қилиб қонуний равишда сотиб олиши ёки сотиши мумкинлиги, фуқаролар ушбу криптоактивлар билан қандай ва қаерда операция қилиши мумкинлигини тушунтирди.

Spotʼнинг ёзишича, The Hamster Foundation мини-иловаси ишлаб чиқувчилари томонидан чиқарилган токен 131 миллион ўйинчи ўртасида тақсимланади. HMSTRнинг умумий эмиссияси 100 миллиард токенни ташкил этади, шундан 20 сентябрь куни якунланган биринчи мавсум натижаларига кўра ўйинчиларга 60 миллиард токенлар тарқатилади. Hamster Kombat листинги (токенни биржа рўйхатига киритиш) ҳақида аллақачон Binance, OKX, Bybit, Bitget ва яна бир нечта иккинчи эшелон криптосавдо платформалари эълон қилди. Уларнинг аксарияти пре-маркет платформаларида HMSTR дастлабки савдоларини аллақачон бошлаган.

Coinmarketcap портали маълумотларига кўра, токен #32195 рақамли ягона крипто-актив идентификаторини (UCID) олди. 26 сентябрь куни у Binance криптобиржасида муомалага киради.

«Қабул қилинган HMSTR токенларини фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар крипто-биржа котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлса, харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади», — дейилади ИЛМА хабарида.

Агентлик ушбу турдаги токенлар жуда ўзгарувчан бўлиб, аксарият ҳолларда фойдали функционаллиги йўқлиги сабабли рўйхатга киритилгандан сўнг қисқа вақт ичида қадрсизланишини такидлаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда криптоактивнинг тури ёки номидан қатъи назар, криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари қонунчилик даражасида белгиланган.

Агентлик томонидан фуқаролар ҳушёр бўлишга ва лойиҳа бўйича норасмий ахборот манбалари орқали олинган маълумотларга ишонмасликка, шунингдек, фирибгарлик схемалари қурбонига айланмаслик учун ушбу токенларни сотиб олиш/сотиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилаётган шахсларга ишонмасликка чақирилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.