+31 даража иссиқ: 8 апрель кунги об-ҳаво маълумоти эълон қилинди


«Ўзгидромет» 8 апрель, сешанба куни Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 26-31° бўлади.
Навоий ва Бухоро вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 25-30° бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 26-31° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°, кундузи 15-20° бўлади.