наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Жанона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
07.11.2024 (янгиланди 08.11.2024)

Toping.uzʼда афиша: Жанона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Жанона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг учинчи ойи бўлган ноябрнинг илк ҳафтаси ҳам якунига етмоқда. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво эса анча совиб, ёғингарчилик бошланди. Блогер Жанона билан олтин куздаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Ботаника боғи сайр қилиш учун жуда мос, Tashkent City ва Мовий гумбазлар хиёбони ҳам ўзига хос атмосферага эга.

Умуман, мен ўзим яшайдиган хонадон яқинидаги маҳаллаларда, табиат қўйнида, марказда сайр қилишни яхши кўраман. Мен ижодкор одамман ва Тошкентнинг кўплаб бурчакларини гўзал деб биламан.

Кино

Кино, фильм, сериалларни яхши кўраман. Ҳафтасига камида 3-4 та фильм кўришга ҳаракат қиламан. Доимо кўрган фильмларим ҳақида ўз фикрим билан ўртоқлашаман ва ўз тавсияларимни айтаман. Охирги янгиликлардан бўлса, «Субстанция» ва «Догмен»ни томоша қилишни тавсия қиламан.

Таом

Сўнгги пайтларда ресторанларга камроқ қатнай бошладим, лекин авваллари ҳар куни борардим. Овқатланишни яхши кўраман: Куранты, Bistecca, палов егим келганда эса, албатта, Бешқозонни танлайман. Шашлик эса экопаркда зўр тайёрланади!

Мен ширинликхўрман: Giotto, Hamdizade ва CakeLabe каби кафеларга бориб тураман. Мен ҳар хил янги жойларга боришни яхши кўраман, лекин жуда талабчан ва инжиқман, шунинг учун манзил менга ёқиши қийин.

Харид

Охирги вақтларда аёллик жозибасини тўлиқ кўрсатадиган, қадди-қоматимни намоён этадиган кийимларни кўпроқ харид қила бошладим. Авваллари спорт кийимларида юрардим.

Дугонам билан дўконга боришни, тенденцияларни кузатишни яхши кўраман, лекин ҳар доим ўз хоҳишларимга таянаман. Менимча, одамлар ўзлари ёқтирган нарсани кийишлари керак.

Мен Zara, Massimo Dutti каби бренд кийимлар ва масс маркетларни яхши кўраман. Кийим танлашда унда ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизга эътибор беришингизни маслаҳат бераман. Кийимда ўзингизни ишончли, чиройли ва жозибали ҳис қилишингиз керак.

Тадбир

Ривожланиш билан боғлиқ тадбирларга қатнашишни яхши кўраман, масалан, бизга халқаро даражадаги психологлар ташриф буюрганда, албатта, учрашувларга қатнашаман. Шунингдек, музейлар, санъат кўргазмалари ва театрларга боришни яхши кўраман. Мен ҳар қандай турдаги тадбирлар, концертлар ва чиқишлар тарафдориман. Кўпроқ санъат тадбирлари бўлишини хоҳлайман!

Xolst Uz лойиҳаси

Болалигимдан расм чизаман, ўсмирлигимда истеъдодимни пайқаб қолишган ва шу пайтдан мен турли танловларда қатнаша бошлаганман. Республика бўйича биринчи ўринларни қўлга киритардим. Кейинчалик мен ижодий кўникмаларимни оширишни давом эттирдим, курсларга бордим, рассомлардан таҳсил олдим ва ҳатто чет элда график дизайн курсларини тугатдим, шундан сўнг мен фаол равишда буюртма асосида расмлар тайёрлай бошладим.

Ўзим яратадиган асарларнинг ҳар бирига муҳаббат билан ёндашаман. Айнан шу мени ва менинг ижодимни ўзига хос қилади, деб ҳисоблайман. Етакчилик қобилиятим ва бизнесвумен характерига эга бўлганим учун мен студия очишга қарор қилдим, шундан сўнг Холст ижодий студияси очилди.

Бу менинг биринчи лойиҳам бўлиб, у менга педагогикада чексиз тажриба, қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш ва кўплаб ижобий таассуротларни берди. Одамлар билан ишлаш мени психологияни ўрганишга йўналтирди. Ҳозирги кунда мен психолог дипломига эгаман! Тез орада яна бир янги лойиҳага қўл ураман. У ҳам мен каби гўза, эркин ва ижодий бўлади!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.