верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
19-21 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва шамолли бўлади
18.11.2024 (янгиланди 18.11.2024)

19-21 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва шамолли бўлади

19-21 ноябрь кунлари ҳафтабошида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: нисбатан илиқ ва шамолли бўлади

«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг бошида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шардан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 19-20 ноябрда 12-17° илиқ, 21 ноябрда 10-15° илиқ, Навоий вилоятининг шимолда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 19-20 ноябрда 12-17° илиқ, 21 ноябрда 10-15° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 19-20 ноябрда 17-22° илиқ, 21 ноябрда 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 19-20 ноябрда баъзи жойларга кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ,-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.