Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда 14–16 ноябрда об-ҳаво. Ҳарорат қачон кўтарилади?
12.11.2024

Ўзбекистонда 14–16 ноябрда об-ҳаво. Ҳарорат қачон кўтарилади?

Ўзбекистонда 14–16 ноябрда об-ҳаво. Ҳарорат қачон кўтарилади?

«Ўзгидромет» ҳафтанинг иккинчи ярмида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат бироз бўлса ҳам кўтарилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-15 ноябрда 1-6° совуқ, 16 ноябрда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 14 ноябрда 3-8° илиқ, 15 ноябрда 5-10° илиқ, 16 ноябрда 7-12° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14 ноябрда 2° совуқ-3° илиқ, 15-16 ноябрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 14 ноябрда 7-12° илиқ, 15-16 ноябрда 10-15° илиқ; Навоий вилоятида кечаси 14-15 норябрда 1-6° совуқ, 16 ноябрда 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 14-15 ноябрда 3-8° илиқ, 16 ноябрда 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 ноябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, 15-16 ноябрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 14 ноябрда 5-10° илиқ, 15-16 ноябрда 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 14 ноябрда 10-15° илиқ, 15-16 ноябрда 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ноябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 15-16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 14 ноябрда 5-10° илиқ, 15-16 ноябрда 7-12° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 15-16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 ноябрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 15-16 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.