верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 14 февраль куни ҳарорат +13 бўлади
13.02.2025 (янгиланди 13.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 14 февраль куни ҳарорат +13 бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 14 февраль куни ҳарорат +13 бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга тсуман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.