20.03.2025
(янгиланди 20.03.2025)
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 6,5 млн сўмга яқинлашди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Қимматбаҳо металлнинг жаҳон котировкалари биринчи марта троя унцияси учун 3050 долларни ташкил қилди.
20 март куни ўлчовли олтин қуймаларнинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
1 грамм олтин 1 млн 299 минг 670 сўмга баҳоланмоқда. 5 граммлик ўлчовли қуйма 6 млн 498 минг сўмдан сотилмоқда.
Регулятор томонидан олтин қуймалари бўйича тақдим қилинган маълумотга кўра:
- 5 грамм ўлчовли олтин қуйма нархи 6 млн 498 минг сўм;
- 10 грамм олтин қуйма нархи 12 млн 997 минг сом;
- 20 грамм олтин қуйма нархи 25 млн 993 минг сўм;
- 50 грамм олтин қуйма нархи 64 млн 983 минг сўм;
- 100 грамм олтин қуйма нархи 129 млн 967 минг сўмни ташкил қилади.
17 март куни олтиннинг жаҳон котировкалари троя унцияси учун 3050 долларга яқинлашганди.