Тошкентда The Fashion Show LINE 2025 мода кўргазмаси ўтказилади


13 апрелда ҳар бир коллекция намойиши театрлаштирилган шоу ва дизайнер ёки бренд тарихчаси билан бирга намойиш этилади. Тадбир меҳмонлари Ўзбекистоннинг машҳур модельерлари, хорижий дизайнерлар ва нуфузли мода уйларининг прет-а-порте ҳамда Haute Couture коллекциялари Show Роомъини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.
13 апрель куни Тошкентдаги Ёшлар ижодиёт саройида The Fashion Show LINE 2025 йиллик мода намойиши бўлиб ўтади.
The Fashion Show LINE — бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ҳамда асраш мақсадида ташкил этилган лойиҳадир. Лойиҳанинг асосий вазифаси дизайнерлар ва кийим ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириш бўлган.
Ҳар бир коллекция намойиши театрлаштирилган шоу ва дизайнер ёки бренд тарихчаси билан бирга тақдим этилади.
Кўргазма куни Ўзбекистоннинг машҳур модельерлари, хорижий дизайнерлар, нуфузли мода уйлари ва жаҳонда тан олинган брендларнинг Тошкент шаҳридаги бутиклар томонидан тақдим этилган прет-а-порте ва Haute Couture коллекцияларининг Show Room намойиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, ушбу кечда саҳнада дизайнерлар ва брендларнинг турли йўналишлардаги эксклюзив либосларини кўриш мумкин: миллий, европа кечки, эркаклар, аёллар ва, албатта, болалар кийимлари.
Чипталар нархи 200 000 сўмдан бошланади. Чипталарни ShowGo.uz сайтидан харид қилиш мумкин.