РУ
O’Z
UZS
/
/
Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди
29.10.2024

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

Унда 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё Кубоги 2023 ва футзал бўйича Осиё Кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади.

Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши аёл футболчи мукофотларидан ташқари, мураббийлар, аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларининг ютуқлари эътироф этилади. Ушбу оқшомда жами 21 нафар ғолиблар тақдирланиши белгиланган.

Аббос Файзуллаев AFC Awards 2023 Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини қўлга киритди. Ўзбекистонлик футболчидан ташқари япониялик Кагу Навата («Камигаку У-18») ҳамда Жанубий кореялик Баэ Жун Xо («Сток Сити») ушбу мукофотга номзодлар қаторида тилга олинган эди.