РУ
O’Z
UZS
/
/
Марям Тиллаева халқнинг пули қаерда деган саволга жавоб берди
03.10.2024

Марям Тиллаева халқнинг пули қаерда деган саволга жавоб берди

Марям Тиллаева халқнинг пули қаерда деган саволга жавоб берди
Муаллиф

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева халқ пуллари қаерга кетгани тўғрисидаги саволга яна бир бор жавоб берди.

Блогер Марям Тиллаева Instagramʼда эълон қилган видеосида бутун ўзбек халқи унга «Халқнинг пули қаерда?» деб исм қўйиб олганини айтган.

Аммо Тиллаева бу пуллар ҳақида ҳеч нима билмаслиги, фақат блогерлик фаолияти, шахсий дўкони ва рекламалар ортидан даромад топишини маълум қилган.

«Қўйсангизчи, менда халқ пуллари йўқ. Шунчаки ўз фаолиятим билан шуғулланаман», — деб ёзади блогер доимий мурожаатларга жавоб берар экан.

Маълумот ўрнида, Марям Тиллаева Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаеванинг тўнғич қизидир.

Марям 1999 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. 2021 йилда у россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан, аммо 2022 йилнинг июль ойида жуфтлик ажрашган.Instagramʼ