Тимур Алихонов қимматбаҳо машина харид қилди
Блогер бир отахоннинг насиҳатини эслаб, унинг мағзини энди чақа олганини айтган. Бунга мухлислар турлича фикр билдирмоқда.
Блогер Тимур Алихонов LiXiang брендидан янги автомобиль харид қилди. У бу харид ўзи учун энг катта совғалардан бири бўлганини айтди.
«Ўғлим, бандасига исботлашга уринма. Оллоҳ розилиги учун яшагин. Очиғи ўша пайт ёш бўлганман шекилли, бу гапнинг мағзини чақа олмагандим.
Лекин ҳозир ёшим 25 га қараб кетяпти, ҳаётимда жуда ҳам кўплаб ўзгаришлар бўлди ва айни дамда ўша насиҳатда жуда ҳам катта ҳикмат бўлганини тушуняпман.
Бандаси устингиздан мағзава ағдаришга, сизни ёмонотлиққа чиқаришга, ҳамманинг кўз олдида сизни энг ёмон одамга айлантиришга ҳаракат қилар экан. Лекин ризқ Аллоҳдан», — дейди блогер.
Блогер шу тариқа ўзига янги машина олганини билдирган. Ушбу қимматбаҳо автомобиль айни кунларда энг харидоргир моделга айланиб бормоқда. Уни кўплаб машҳурлар танлаган, деб айта оламиз.
Юқоридаги гаплардан кейин Алихоновнинг изоҳларида муҳокамалар бошланган. Айримлар бу гаплар унинг собиқ севгилиси Юнетта Акопян учун айтилганини тахмин қилган. Бошқалар эса Тимурга бахт ва омад тилаган.
Маълумот ўрнида, блогер Тимур Алихонов репер Констанинг 2023 йилги концертида севгилиси Юнеттанинг қўлини сўраганди. Ўшанда Акопян таклифга розилик билдирган.
Аммо орадан бироз вақт ўтиб, жуфтлик ажрашганини эълон қилди. Тимур эса Юнеттанинг дугонаси Фарида билан муносабат қургани маълум бўлди. Улар 2024 йилнинг октябрь ойида никоҳдан ўтишди.