17.01.2025
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да тиббий кўрикдан ўтмоқда
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов айни вақтда Манчестернинг «Сити» клуби қароргоҳида тиббий текширувлардан ўтяпти.
У Тошкент вақти билан соат 13:30 да кўрикдан ўтишга киришган. Футболчининг агентлари айтишича, жараён камида бир неча соат вақтни олади.
Катта эҳтимол билан, бугун ёки яқин бир неча кунда Ҳусановнинг трансфери ҳақида расмий маълумот берилади. Пеп Гвардиола у билан биргаликда яна икки ўйинчини сотиб олган.