Чемпионлар Лигаси. ПСВ — Спортинг ўйини натижаси
ПСВ Эйндховен (Нидерландия) ва Спортинг (Португалия) жамоалари ўртасидаги учрашувга якун ясалди. Футболчилар Нидерландиядаги Филипс стадионида тўп суришди. Бош ҳакамлик вазифасини Марко Гуида бажарган.
Учрашувда ҳисоб 1:1 бўлди. 15-дақиқада Спортинг дарвозасидан тўп ўтди ва 84-дақиқагача улар тенгликни тиклашга муваффақ бўлишмади. Узоқ кутилган голни ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда Даниэл Браганса киритди.
Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси одатий гуруҳ босқичи тизимидан воз кечди. Илгари 32 та жамоа иштирок этган бўлса, энди 36 та жамоа қатнашмоқда.
Шу йилгача жамоалар учта рақиб билан икки мартадан: уй ва сафар ўйинларини ўтказишган. Энди ҳар бир клуб саккизта жамоага қарши саккизта ўйин ўтказади — тўрттаси ўз майдонида ва тўрттаси рақиблар майдонида бўлади.