Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Уйда мушук боқмасликнинг 8 сабаби: нимани билишингиз керак
25.09.2024

Уйда мушук боқмасликнинг 8 сабаби: нимани билишингиз керак

Уйда мушук боқмасликнинг 8 сабаби: нимани билишингиз керак
Муаллиф

Мушуклар – бу нафақат илиқлик ва қулайлик, балки катта қийинчилик ва мажбуриятлар маъносини англатадиган уй ҳаёвнларидир. Момиқ дўст олиш қарорини қабул қилишдан олдин, барча плюс ва минусларни кўриб чиқиш керак.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ушбу мақолада мушук олмоқчи бўлганлар дуч келадиган энг катта қийинчиликларни кўриб чиқамиз ва бу уларга онгли қарор қабул қилишларида ёрдам беришига ишонамиз.

avatars.dzeninfra.ru

Мушуклар парваришни талаб қилади

Мушукни ветеринар кўрикларига йилига камида бир марта олиб бориш ва мунтазам парвариш жараёнларини бажариш керак. Уни ҳафтасига камида бир марта тараш, панжаларини ҳар етти-ўн кунда кесиш ва тишларини ҳафтасига икки-уч марта тозалаш зарур. Шу билан бирга буларнинг барчасини бажаришга мушукни ўргатиш ҳам керак. Ҳаммаси кўп вақт ҳамда шу ишларни мунтазам бажарилишини талаб этади.

Ҳайвонларни боқиш қимматга тушади

Мушукка сифатли овқат, қутича ва махсус қум, овқат ейиш идиши, ўйинчоқ, тароқ, тирноқ кесгич ва ташиш сумкаси керак. Доимий харажатларга йилига бир марта эмлаш ва ҳар уч ойда паразитлардан даволаш киради. Агар мушук касал бўлса, даволаниш харажати ўн минглаб ёки ҳатто юз минглаб харажатларни ташкил этиши мумкин.

Уйни тез-тез тозалаш керак бўлади

Мушукни қанчалик эҳтиёткорлик билан таралса ҳам, унинг жун алмашиш пайтида жуни ҳар жойда – пол, мебел ва кийимларда бўлади. Агар мушугингиз туксиз бўлса ҳам, қутисини тозалаш, идишларини ювиш, баъзан ўйинчоқ ва ёстиқларини ҳам ювиш зарур.

Уй ҳайвони билан ижарага уй топиш қийинроқ

Агар шахсий квартирангиз бўлмаса, ҳайвонлар билан турар жой топиш ҳақиқий қидирувга айланиши мумкин. Кўпгина уй эгалари мебел ёки ҳайвон изи қолиш хавфи туфайли уй ҳайвонлари бўлган ижарачиларга рухсат беришдан қўрқишади.

Таътилда ҳайвонни кимга қолдириш муаммоси

Таътил саёҳати ёки дўстларингиз уйида қолиш мураккаб вазиятга айланиши мумкин, чунки ҳайвонингизга ғамхўрлик қилиш учун одам топиш ёки вақтинча қараб туришни ташкил қилиш керак бўлади. Баъзи мушуклар эгаси билан ажралишни қийинлик билан ўтказади ва ўзини тажовузкор тутишни бошлайди, овқат емай, ҳатто касал бўлиши ҳам мумкин.

Мушук билан ўйнаш керак

pikabu.ru

Зоопсихологлар мушук билан ҳар куни камида 30-40 дақиқа ўйнашни маслаҳат беради, бу вақтни бир нечта ўйин сессияларига бўлиш мумкин. Ҳайвонларга интеллектуал юклама керак, шунда улар зерикмайди ва эгаларини тунда безовта қилмайди.

Баъзида мушуклар хожатни кераксиз жойда қилади

ixbt.com

Мушукча дарҳол қутига ўрганмаслиги мумкин, бу нормал ҳолат. Муаммолар катта мушукларда ҳам юзага келиши мумкин, айниқса, агар улар кўчадан олинган бўлса. Агар ҳайвон мунтазам равишда қутидан четга хожат чиқарса, бу ветеринарга мурожаат қилиш деганидир.

Аллергияга олиб келиши мумкин

Мушукларга аллергия қилиш биринчи марта ҳайвон билан алоқада бўлганда ҳам, бир неча ой ёки йил давомида бирга яшагандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агар сиз ёки қариндошларингизда бронхиал астма ёки бошқа нарсаларга аллергия бўлса, бу хавф мушуклар билан янада ошади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.