Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Севгининг 5 тили: ўз ҳис-туйғуларингизни қандай тушунишни, тинглашни ва шеригингизни эшитишни ўрганиш мумкин
24.10.2024

Севгининг 5 тили: ўз ҳис-туйғуларингизни қандай тушунишни, тинглашни ва шеригингизни эшитишни ўрганиш мумкин

Севгининг 5 тили: ўз ҳис-туйғуларингизни қандай тушунишни, тинглашни ва шеригингизни эшитишни ўрганиш мумкин
Муаллиф

Агар шеригингиз сизга нисбатан нимани ҳис қилаётганини тушунишни ёки ўз ҳис-туйғуларингизни тўғри ифодалашни ўрганишни истасангиз, демак бу сиз учун. У сизларнинг орангизда аслида нима борлигини тушунишга, яқинроқ бўлишга ва ҳатто ўша ҳиссий теранликка эришишга ёрдам беради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Муҳаббат кўп қиррали ва кенг тушунча. Ким учундир у ғамхўрлик ва эътиборда, кимгадир чиройли ва жўшқин нутқларда (ҳатто бу алдаш бўлса-да), бошқалар учун эса у дўстлик ҳамда маънавий қўллаб-қувватлашда намоён бўлади.

Аммо факт фактлигича қолади: агар суҳбатдошингиз фақат сизнинг тилингиздан фарқ қилувчи тилда тушунса, унга ўз тилингизда муҳаббат изҳор қилиш бефойда. Низолар, тушунмовчиликлар ва бошқа қийинчиликларни бартараф этиш учун биз битта тилда сўзлашишни ўрганишимиз керак. Бунинг учун эса бизга вақт ва, албатта, назарий билимлар керак бўлади. Уларни ушбу мақолада сувсиз, смссиз ва рўйхатдан ўтмасдан жамлашга ҳаракат қилдик. Сизга меҳр билан

Қандай севги тиллари мавжуд - топ 5 талик

Муҳаббат тиллари қандай бўлади? Ушбу даражаланишнинг мавжудлиги ҳақидаги ғоя муаллиф Гери Чепменнинг “Севгининг беш тили” китобида оммалаштирилди. Муаллифнинг фикрига кўра, одамлар муҳаббатни ифодалаши ва идрок этишининг 5 та асосий усули мавжуд. Улар орасида:

Руҳлантирувчи сўзлар

Бу мақтовлар, эркаловчи сўзларни қадрлайдиган ва доимий маъқуллашга эҳтиёж сезувчи кишиларнинг севги тилидир. Улар учун энг яхши, севимли ва қадрли, яна ягона ва такрорланмас эканликларини эшитиш муҳимдир.

Руҳлантирувчи сўзларга мисоллар: “сен уддалайсан”, “мен сенга ишонаман”, “хатолар - бу йўлнинг бир қисми”, “сен ёлғиз эмассан, мен ёнингдаман”, “мен сен билан фахрланаман”.

Сифатли вақт

Бу бўш вақтни ҳамроҳи билан ўтказишни, ундан бошқа ҳеч кимга эътибор қаратмасликни яхши кўрадиганларнинг севги тили. Биргаликдаги сайрлар, дилкаш суҳбатлар, учрашувлар. Ҳатто бу худбинлик бўлса-да, ёнма-ён бўлган маъқул.

Биргаликда мароқли вақт ўтказиш учун ғоялар: биргаликда кечки овқатни тайёрлаш, паркдаги пикник, сайр/саёҳат, музей/театрга ташриф буюриш, саёҳат, филм/сериалларни биргаликда томоша қилиш, маҳорат дарслари.

Совғалар

Бу совғаларсиз яшай олмайдиганларнинг севги тили. Ва уларга нафақат олиш, балки уларни совға қилиш ҳам муҳимдир. Агар мушкул аҳволда қолган бўлсангиз ҳам, ҳечқиси йўқ: совға қиммат бўлиши шарт эмас – уни ҳадя этишнинг ўзи аҳамиятли. Майда бўлса-да, лекин ёқимли.

Қизга/йигитга сабабсиз совғалар учун ғоялар: шамлар, шоколад, кичкина ўсимлик (гул), калитлар учун жевакча (брелок), китоб, қаҳва, блокнот, постер, аксессуарлар.

Хизмат кўрсатиш ҳаракатлари

Мазкур севги тили ғамхўрлик билан боғлиқ ҳаракатлар орқали ифодаланади. Уйда ёрдам бериш, шахсий илтимосни бажариш ёки ҳамроҳининг ҳаётини осонроқ ва ёқимлироқ қиладиган иш.

Хизмат кўрсатиш ҳаракатларига мисоллар ва улар муносабатларни қанчалик мустаҳкамлайди?

Дўконга/дорихонага бориш, маиший ёрдам, нонушта тайёрлаш, майда таъмирлаш, уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилиш, уйда чиройли ва шинам муҳитни яратиш.

Хизмат кўрсатиш муносабатлари учун муҳим: улар ишонч ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлайди. Шундай қилиб, сиз бошқа одамга вақт ва куч сарфлашга тайёр эканлигингизни кўрсатасиз, севги ва садоқатни қуруқ сўзлар билан эмас, ҳаракатлар ёрдамида намойиш қиласиз.

Жисмоний дахлдорлик

Жисмоний алоқага асосланган муҳаббатнинг энг нозик тили. Атрофимиздаги жисмоний дахлдорликка мисоллар: бу қучоқлашиш, ўпиш, силаш, сочларга тегиниш ёки шунчаки қўлни ушлаш. Агар бу бўлмаса, у ҳолда одамда ҳақиқий “синиш” юз беради.

Ўз муҳаббат тилини бепул ва фол очмасдан туриб, қандай аниқлаш мумкин 

Сўровномалар

Гери Чапмен тести

Ёзувчининг расмий сайтида ва унинг китобларида сизнинг севги тилингизни аниқлашга ёрдам берадиган тестдан ўтишингиз мумкин. У қуйидагиларни ўз ичига олиб, улар сиз учун нима муҳим в анима аҳамиятсиз эканлигини тезда аниқлаб беради.

Онлайн тестлар

Турли сайтларда сизга айнан қайси севги тили яқинлигини айтиб берадиган кўплаб бепул тестлар мавжуд. Одатда улар муносабатлардаги афзалликлар ва муҳаббат изҳор қилишнинг турли шаклларига муносабат ҳақидаги саволларни ўз ичига олади.

“Маълумотлар таҳлили”

Ўтиринг ва сизга кўпроқ қувонч келтирадиган нарсалар - совғалар, бирга вақт ўтказиш, мақтовлар, уйда ёрдам бериш ёки дахлдорлик ҳақида ўйланг. Бунинг учун “хотира картаси”га мурожаат қилиш керак бўлади. Ўз муносабатларингиз, хатти-ҳаракатларингиз ва мотивларингизни, шунингдек, шикоятларингизни ёдга олинг. Ҳеч ким бу оддий бўлишини айтмаган ‘ди!

Ҳалол суҳбат

Шерик билан очиқ мулоқот – аниқлаш учун калит. У аллақачон сизнинг хатти-ҳаракатларингизда севги тилига ишора қилувчи у ёки бу қолипларни пайқаганига ишончингиз комил бўлаверсин. Бунга сизнинг ғамхўрликнинг йўқлиги ҳақидаги шикоятларингиз мисол бўлиши мумкин.

Сезгига урғу бериш

Мана энди сизнинг яккахон партиянгиз. Хаёлингизга 5 та севги тилини танланг ва улардан қайси бирига танангиз ва қалбингиз жавоб беришини билишга ҳаракат қилинг.

Амалиёт, амалиёт ва яна бир бор амалиёт

Севгини ифодалашнинг турли усулларини синаб кўринг ва ўзингизни четдан кузатинг. Тажриба йўли билан сиз қайси севги тили сиз учун энг мақбул ва табиий эканлигини тушунишингиз мумкин.

Юқоридагиларни умумлаштирадиган бўлсак, муҳаббат тилининг таърифини ўз-ўзини англаш, ўрганиш ва ҳатто муолажа жараёни билан таққослаш мумкин. Агар у яхшилаб мушоҳада қилинса, нафақат муносабатларни яхшилаши, балки ўзини ҳам тушуниши мумкин. Яна бир қизиқ факт: ҳаёт давомида севги тили ўзгариши мумкин, лекин бу бутунлай бошқа ҳикоя.

Энди эса енг қизиқарли нарсага ўтамиз ва “муносабатларда муҳаббат тили билимларидан қандай фойдаланиш мумкин” деган саволга жавоб берамиз.

Агар сиз севги тиллари бўйича мутахассис бўлишни истасангиз, аввал қайси тиллар сиз ва ҳамроҳингиз учун энг аҳамиятли эканлигини аниқлаб олинг. Сизни бир-бирингизга яқинлаштирадиган, озгина бўлса ҳам бахтлироқ қиладиган умумий жиҳатларни топинг. Бу шахсий рейтингларингизнинг бошида турган севги тилларига урғу бериб, онгли ва яхши муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради.

Севги тилларининг муваффақиятли қўлланилишига мисоллар

а) Муҳаббат тили рағбатлантирувчи сўзлар бўлган одам билан мулоқотда оддий ибора ёрдам беради. Масалан, “Сен бу вазифани аъло даражада бажардинг”.

б) Сифатли вақтни қадрлайдиган одам учун биргаликдаги бирон-бир қизиқарли машғулот ёки мунтазам “учрашув оқшомлари” қувонч манбаи бўлади.

c) Хизмат актларини қадрлайдиган одамлар оғир иш кунидан кейин сиз уларга тайёрлаган мазали кечки овқатни юқори баҳолайдилар.

Ҳамроҳ билан мулоқотни яхшилашга ёрдам берадиган маслаҳатлар

  • Доимий равишда афзалликлар ва умидларни муҳокама қилинг. Мулоқот - тушуниш калити. Ҳамроҳингиз учун севги белгиси нима эканлиги ҳақида саволлар беринг ва ҳатто энг махфий бўлган ўз истакларингизни ўртоқлашишдан тортинманг.
  • Мослашувчан бўлинг. Эҳтиёжларингиз (сизнинг ва ҳамроҳингизнинг) вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини унутманг. Бундай ўзгаришларга очиқ бўлинг, битта стратегияга ўралашиб қолманг. Бу ҳам “қулайлик ҳудуди”дир.
  • Кўпроқ тингланг ва кузатинг. Кўпинча шериклар ўз афзалликларини сўзлар билан эмас, балки хатти-ҳаракатларда ифодалайдилар. Бу сиз “топишмоқ” ўйинини ўйнашингиз кераклигини англатмайди, шунчаки агар сиз узоқ муддатли муносабатлардан манфаатдор бўлсангиз зийрак ва кузатувчи бўлишингиз етарли.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.