Арзимас, лекин ёқимли: дўстингизга ёки ўзингизга Telegram Premium’ни қандай совға қилиш мумкин?
Бугунги кунда машҳур бўлган Telegram Premium обунасини совға қилиш ёки ўзингизга ҳадя сифатида олиш мумкин. Telegram’га пуллик обуна афзалликлари ҳақида аввалроқ ёзган эдик, энди эса сизга қандай қилиб Telegram Premium совға қилиш, шунингдек, ўзингиз учун бепул обуна олиш ҳақида маълумот берамиз.
Telegram Premium’ни қандай совға қилиш мумкин?
- Ҳадя қабул қилувчи бундай обуна фаоллаштирилмаганига ишонч ҳосил қилинг.
- Совға қилмоқчи бўлган дўстингиз профилига киринг.
- Менюни (уч нуқта), кейин “Premium совға қилиш” тугмасини босинг.
- Керакли пакетни танланг: уч ой, олти ой, 1 йил.
- Обунани iPhone учун Apple ID, Android учун Google Market, Windows ва банк картангиз орқали тўлаш мумкин.
- Шартлар билан танишинг ва тўловни тасдиқланг.
Бот ёрдамида Telegram Premium’ни қандай совға қилиш мумкин?
Telegram Premium’ни “кассадан узоқлашмай" совға қилишнинг яна бир “ишлайдиган” усули — Telegram жамоаси томонидан ишлаб чиқилган махсус бот ёрдамида амалгаошириш. Бу верификацияга эга ёрдамчи бот. Бошқаларидан фойдаланманг — фирибгарларга дуч келишингиз мумкин!
- Ботни очинг ва старт буйруғини юборинг
- Навбатдаги буйруқ гифт
- Бот сиздан Premium ҳадя қилмоқчи бўлган дўстингиз профилини сўрайди, шунинг учун қўрқманг. Контактлар рўйхатидан (ёки қидирув бўлими орқали) ҳадя олувчини танланг.
- Обуна муддатини белгиланг ва тўлов шартларини тасдиқланг.
- Банк картангиз реквизитларини киритинг ва тўланг. Шундан сўнг, ҳадя олувчи совға ҳақида хабар олади.
- Агар дўстингизга Premium’дан фойдаланиш ёқса, у обуна муддати тугагач, уни узайтириши мумкин. Аммо буни мустақил равишда қилади.
Telegram Premium’га бепул обуна қандай олинади? Ўзим учун жуда хоҳлайман!
- Ҳадя сифатида буюртма бериш
Telegram Premium’ни wишлистингизга киритинг ёки дўстлар/оила аъзоларингизга кейинги байрам учун шундай совға олиш истагингизни билдиринг.
Агар сизни эшитишса, бир кун Телеграмъда Премиум ҳадя қилувчидан хабар келади. У анимацияли совға қутисига ўхшайди, унинг устига фойдаланувчи ники ва қуйидаги гап ёзилади: сизга Н-қийматдаги “совға юборилди” Олиш учун босинг.
- Мустақил ютиш
Аммо бунинг учун сиз Telegram орқали ўйинда иштирок этишингизга тўғри келади. Бунинг учун нима қилиш керак?
- Ютуқли ўйин ўтказадиган ва мукофот обунасини тақдим этадиган Telegram каналини топинг (буни Telegram’даги акциялар ҳақида хабар берувчи тематик каналлар орқали амалга ошириш мумкин). Иштирок этиш шартлари билан танишинг.
- Ўйинда иштирок этиш учун “параметрлар бўйича” (баъзида каналлар фақат янги иштирокчиларга ёки маълум мамлакатлар аҳолисига обуна тарқатади) мос келишингиз ва барча шартларни бажарганингизга ишонч ҳосил қилинг.
- Ўйин ўтказилиши билан Premium учун обуналар иштирокчилар орасида тасодифий тақсимланади ва сиз “бахтлилар” қаторига кирасиз, Телеграмъдан расмий табрик хабари оласиз.
- Telegram Premium’ни фаоллаштириш учун “Мукофотни олиш” тугмасини босиш керак.