РУ
O’Z
UZS
/
/
Жаҳонгир Отажонов электромобилда соатига 195 км ҳаракатлангани учун жаримага тортилди
04.10.2024

Жаҳонгир Отажонов электромобилда соатига 195 км ҳаракатлангани учун жаримага тортилди

Жаҳонгир Отажонов электромобилда соатига 195 км ҳаракатлангани учун жаримага тортилди
Муаллиф

Хонанда Жаҳонгир Отажонов янги харид қилган Zeekr Х автомобилида 195 км/соат тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди.

Хонанда буни ўзи видеога олиб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаган. Пиёдалар ўтиш жойига келганида автомобиль тезлиги 140 км дан юқори бўлганини кўриш мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, қўшиқчига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди. Унга тезликни оширгани ва ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани учун жарима жазоси белгиланган.

«Аслида тўғри ҳисобламайман. Аввало, ўзим учун хавфли. Инсонмизда, ҳайдаб кўрдим. Бундан кейин эътиборли бўламиз», — дейди Жаҳонгир Отажонов. У, шунингдек, шўхлик қилиб, тез юргани учун машинасини ҳам уришиб берган. Хонанданинг реакцияси тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Отажоновга МЖтКнинг 128/3-моддасига кўра, БҲМнинг 9 баравари (3 млн 375 минг сўм) ҳамда кодекснинг 128/1-моддасига кўра, БҲМнинг 3 баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима тайинланган. У жами 4,5 миллион сўм жаримани 15 кун ичида тўласа 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар