верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 19–21 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади
17.02.2025 (янгиланди 17.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 19–21 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади

Об-ҳаво маълумоти: 19–21 февраль кунлари ҳарорат 22 даражага кўтарилади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-20 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 21 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 20-21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 20 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 21 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 19-20 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 21 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 20 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 21 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Сирдарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 20-21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 20 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 21 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 20-21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 20 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 21 февралда кечаси 4-9° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 19 февралда 10-15° илиқ, 20-21 февралда 12-17° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 20-21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.