14.04.2025
Муниса Ризаева ташқи кўринишини таниб бўлмас даражада ўзгартирди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Муниса Ризаева ўтган асрнинг 50 йилларида Европа хонимлари услубида кўриниш берди. Мухлислар бундан ҳайратда.
Ризаева томонидан 13 апрель куни эълон қилинган постга қарийб 120 минг киши лайк босган, 350 дан ортиқ изоҳлар ёзиб қолдирилган. Уларнинг аксарида образ зўр чиққани ёзилган.
«Бугунги либос нозик эркинлик муҳитини яратадиган замонавий акцентларга эга классик услуб орқали нафислик ва ишончни ифодалайди», деб ёзади хонанда пост остидаги изоҳларда.
Хонанда ўз сўзини давом эттирар экан, «Ҳар бир лаҳза эслатиб турсин: чинакам гўзаллик — бу ички уйғунлик ва ташқи кўринишда қалб аксидир», дея алоҳида қайд этиб ўтган.