Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Аввал ва ҳозир: Олой бозори 35 йил ичида қанчалик ўзгарди
16.09.2024

Аввал ва ҳозир: Олой бозори 35 йил ичида қанчалик ўзгарди

Аввал ва ҳозир: Олой бозори 35 йил ичида қанчалик ўзгарди
Муаллиф

Тошкентнинг энг қадимий бозорларидан бири ҳисобланувчи Олой савдо мажмуаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унга бир кунда мингдан ортиқ харидор ташриф буюради. Ушбу мақолада бозорнинг 1989 йил ва 2024 йилдаги кўриниши таҳлил қиламиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Олой бозори Тошкентнинг марказида жойлашган бўлиб, у пойтахтнинг ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади. Аммо Чорсудан фарқли ўлароқ Олойда тарихийлик бир мунча йўқолган.

Бир ой аввал ижтимоий тармоқларда Олой бозорида 1989 йилда олинган видеотасвир тарқалди. Топинг.уз муҳаррирлари савдо комплексининг аввалги ва ҳозирги кўриниши солиштириш мақсадида мақола тайёрлади.

Бозор нега Олой деб номланган?

Олой деҳқон бозори Тошкентнинг энг машҳур ва эски бозорларидан биридир. Олой бозори тарихи жуда узоқ, яъни Марказий Осиё ерларидан Буюк Ипак йўли ўтган даврларга бориб тақалади. Олой сўзи Олой тоғи номидан келиб чиққан.

Фото: Wikipedia / 1992 йил

XII-XIX асрларда Олой тоғи ёнбағрилари савдо-сотиғи билан машҳур бўлган. Хусусан, маҳаллий аҳоли, шу ерларда яшаган қозоқ, қирғиз, ўзбек ва тожик халқлари савдо қилишган. Улар зираворлар, кулолчилик буюмлари, шойи матолар, мева ҳамда мабзавотлар билан савдо қилишган. Шу даврлардаёқ оврупача қурилиш типидаги бозор шакллана бошлаган ва Олой бозори мамлакатдаги энг оммабоп бозор ҳисобланган.

1950 йиллар савдо-содиқ қулайлигини кўзлаб, дўкончалар қурилиши учун ерлар ажратила бошланган. Бу қурилишлар оқ ғиштдан бўлган. орадан ўн йилларча ўтгач, бозор майдонида икки қаватли гўшт бозори бунёд этилган. Ҳозирда Олой бозорида 2000 га яқин дўкон мавжуд. Бозор мева ва сабзавотлар, тузламалар, зираворлар, сут ва сут маҳсулотлари, ва албатта, хушбўй гулларга серобдир. Олой бозори савдогарлари сизларни ҳар доим илиқ кутиб олишади ва сиз яхши бозорлик ва кўтаринки кайфиятда бозордан чиқиб кетасиз.

Бозор жойлашуви ва майдони

Бозорга 1928 йилда асос солинган. Бир неча марта таъмирланган, охирги марта «Ташгипрогор» лойиҳа институти томонидан тайёрланган лойиҳа асосида 1993 йилда тўла таъмирдан чиққан. 2006 йилда эса 250 савдо ўринли ҳўл мевалар сотиш растаси реконструкция қилинди, 72 та гул савдо дўконлари, 2007 йил иссиқ нон ёпиб берувчи новвойхона қурилди.

Фото: Meros.uz / 2017 йил

Бозор яқинида Абдулла Қодирий ва Юнус Ражабий метро бекатлари, бош почта маркази, Дедеман силк Роад Ташкент мехмонхонаси, Ucell ва Mobiuz алоқа операторлари, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси бор. Бозорнинг жанубий қисмида Усмон Носир кўчаси, ғарбий қисмида Амир Темур кўчаси жойлашган.

Олой деҳқон бозори Тошкент шахрининг Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 40-уй манзилида жойлашган булиб, у 7,8 гектар майдонни эгалайди. Бозор ҳудудида умумий савдо жойлари 1200 та бўлиб, шундан дехқон, тадбиркорларнинг қишлоқ-хўжалиги махсулотлари билан савдо қилиши учун 1142 та жой ва гўшт маҳсулотлари учун 58 та жойлар ажратилган.

Бозорнинг аввалги ва ҳозирги кўриниши

Таъкидлаб ўтиш жоиз, 1986 йилда германиялик сураткаш Ханс Питер Грамп Олой бозорида бўлиб, бу ерда бир қанча фотосуратлар туширган. Бу бозорнинг замонавий тарихдаги илк фотосуратлари ҳисобланади.

Шундан сўнг бозор бир неча маротаба видеоплёнкага ҳам тасвирга олинган. Бу тасвирлар доим у ёки бу ижтимоий тармоқлардаги жамиятларда тарқалиб туради. Бу орқали бозорнинг 30 йиллар олдин қандай бўлганини билиб олиш мумкин.

Фото: Ханс Питер Грамп / 1986 йил

Албатта, ҳар бир замоннинг ўзига хос меъморий ечимлари бор. Ва барча хизмат кўрсатиш объектлари шу талабга мос равишда қайта таъмирланиб борилади. Олой бозори бу борада чемпион дейиш мумкин. У ташкил этилганидан бери жуда кўп маротаба таъмирланган. Ҳозирда бозорнинг эски қиёфаси деярли сақланмаган.

Сайтимиз жамоаси бир неча кун олдин Олой бозоридаги нарх-наволарни ўрганиб чиққанди. Таъкидлаш керак, ушбу бозор пойтахтдаги энг қиммати ҳисобланади. Ундаги ҳар бир маҳсулот бошқа бозорлардагидан анчагина қиммат. Аммо шу билан бирга, барча маҳсулотлар ўз сифати билан бошқа жойларникидан ажралиб туради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.