Тошкентда Евросиё фоторассомлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Тошкент Фотосуратлар уйида Евросиё фоторассомларининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир тўққизинчи бор ташкил этилган «Санъат ва дунё» Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида уюштирилди.
Тошкентда «Санъат ва дунё» Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида Евросиё фоторассомлари кўргазмаси ташкил этилди.
Унда, ўзбекистонлик фотосуратчилар билан бир қаторда, Бангладеш, Сербия, Швеция, Венгрия, Италия, Литва, Эрон, Исроил ва Озарбайжон каби мамлакатларнинг ижодкорлари ишлари намойиш этилди.
Намойиш этилган фотосуратлар инсоннинг жамиятдаги ўрни, жамиятга муносабати, уларнинг ўзаро уйғунлиги мавзуларида бўлиб, улар фотосанъатнинг турли шакл ва кўринишларида ифодаланган.