Аввал ва ҳозир: «Сенга ошиқман» сериали актёрлари 10 йилда қанчалик ўзгарди?
Режиссёрлар Анил ва Ранжар Кумар томонидан 2014 йилда ишланган «Сенга ошиқман» ҳинд сериали 2 йил давомида Colors TV телеканалида тўхтовсиз эфирга узатилган энг машҳур лойиҳадир.
Бу севги ҳикояси Ранвир ва Ишани ҳақида. Ранвир Ишанини жуда яхши кўради, лекин Ишанининг отаси жуда бой бизнесмен, Ранвир эса шунчаки унинг уйида хизматкор. Ишанининг отаси қизини Чирагга уйлантирмоқчи.
Бой тадбиркорнинг қизи хизматкорга тенг келмаслигини ҳис қилган Ранвир ҳеч қачон болалик муҳаббати Ишанига севгиси ҳақида гапирмайди. Унинг фикрича, Чираг Ишани учун энг тўғри қарор. Воқеалар ривожини эса ўзингиз яхши биласиз.
Toping.uz муҳаррирлари сериал актёрларининг 10 йил ичида қанчалик ўзгарганига қизиқди ва уларнинг аввалги ҳамда ҳозирги суратларини битта мақолага жамлади. Келгуси 10 дақиқа вақтингизни мароқли ўтказасиз, деган умиддамиз.
38 ёшли актёр Шакти Арора (Ранвир) том маънодаги машҳурликка айнан «Сенга ошиқман» сериалидан кейин эришган. У сериалдаги иштироки учун кўплаб телевизион номинацияларда совриндор бўлган. Актёр 2024 йилда биографик сериалда роль ижро этди.
29 ёшли актриса Радҳика Мадан (Ишани) айни пайтда ўзининг карьерасидаги энг юқори чўққиларни забт этмоқда. У яқиндаги ҳинд киноси афсонаси Акшай Кумар билан биргаликда «Омад тилаймиз» деб номланган мелодрамада суратга тушди. Мадан, шунингдек, Forbesʼнинг 30 ёшгача бўлган энг омадли инсонлар рўйхатига киритилган.
Равжит Сингх (Чираг) сериалдаги антогонист роли билан барчага яхши таниш бўлса керак. У Ишанига фақат пули учун уйланмоқчи бўлади. Аммо Ранвир бундан хабар топиб, Ишанини огоҳлантиради. Сингх шу йил ёзда Prime Video стриминг хизмати суратга олган фильмда суратга тушди.
Уткарша Наик (Амба, Ранвирнинг онаси) ҳинд киносидаги она образи билан мухлислар кўнглидан жой олган бўлиб, у ҳам сериалда тушунарсиз ва зиддиятли образлардан бирини гавдалантирган. Актриса айни вақтда Instagramʼда фудблогер бўлиб фаолият юритади ва соғлом турмуш тарзининг асосий тарғиботчиларидан биридир.
Аржун Бижлани (Шикxар) 2024 йилда «Ҳазилкаш ошпаз» деб номланган реалити-шоуда суратга тушди ва ушбу кўрсатув мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Актёр ва унинг ҳамкасби Каран Кундра бошловчилигидаги шоу кейинги мавсумга ҳам узайтирилди.
34 ёшли актриса Смрити Ханнанинг (Ритика) шахсий ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янгиликлар жуда кам. У 2022 йилда «Даппа» деб номланган веб-сериалда Кавита образини гавдалантирган. Инстаграмъдаги суратлардан актриса айни пайтда севимли аёл ва она вазифасини кўпроқ бажараётганини кўриш мумкин.
Ушбу мақола ёрдамида сизга хотиралар оламига шўнғишга ёрдамлаша олган бўлсак, ўз вазифамизни тўлиқ бажарган бўламиз. Тўпламни сериални севиб томоша қилган яқинларингизга ҳам улашиб, уларни ҳайратда қолдиришни унутманг. Кейинги мақолаларда кўришгунча, ўзингизни эҳтиёт қилинг!