2025 йилнинг энг кутилган фильмлари: сюжетлар ва премьера саналари
Йил тугашига ҳам улгурмасдан, кино ихлосмандлари аллақачон келгуси йилга назар ташлашга ва бир неча ойдан сўнг экранларда уларни нима кутаётганини кўришга тайёр. Чамаси, уларнинг сабрсизлиги беҳуда эмас: 2025 йил томошабинлар учун бир нечта ёрқин ва узоқ кутилган премьераларни тайёрламоқда. Баъзи фильмлар анча олдин эълон қилинган бўлсада, уларнинг чиқиши турли сабабларга кўра кейинги муддатларга сурилган. Toping.uz биринчи навбатда қайси премьераларга эътибор қаратиш лозимлигини маълум қилмоқда.
«Ҳеч кимга номаълум» (A Complete Unknown)
- Чиқиш санаси: 2024 йил декабрь
- Жанрлар: драма, биография, мусиқа
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Джеймс Мэнголд
- Сценарий муаллифлари: Джей Кокс, Джеймс Мэнголд
- Ролларда: Тимоти Шаламе, Эль Фаннинг, Эдвард Нортон, Бойд Холбрук, Моника Барбаро, Дэн Фоглер, Скут Макнэри
АҚШда бу фильм Рождествода намойиш этилади, аммо январь ойида кинотеатрларни қамраб олишини инобатга олган ҳолда, «Toping.uz» уни танловга киритмасдан иложи йўқ эди.
Фильм 1965 йилда Ньюпортдаги мусиқа фестивалида шов-шувга сабаб бўлган ёш мусиқачи Боб Диланнинг шаклланиши ҳақида ҳикоя қилади. Дилан ролини Тимоти Шаламе ижро этган. Қизиғи шундаки, фильмда Бенедикт Камбербетч ҳам суратга тушиши керак эди — унга машҳур фолк-қўшиқчи ва Боб Диланнинг устози Пит Сигер ролини беришган. Бироқ жадвалида вақт тақчиллиги туфайли актёр фильмда суратга тушишдан воз кечган. Унинг ўрнини Эдвард Нортон эгаллади.
Режиссёр Джеймс Мэнголд «Логан», «Форд Феррарига қарши», «Индиана Жонс ва тақдир ғилдираги» фильмлари орқали кенг оммага таниш.
«Микки 17» (Mickey 17)
- Чиқиш санаси: 2025 йил январь
- Жанрлар: фантастика, комедия, саргузашт
- Мамлакатлар: Буюк Британия, АҚШ
- Режиссёр: Пон Джун-хо
- Сценарий муаллифлари: Пон Джун-хо, Эдвард Эштон
- Ролларда: Роберт Паттинсон, Наоми Аки, Тони Коллетт, Марк Руффало, Энгус Имри, Стивен Ян, Томас Тургус, Дэниэл Хеншэлл, Стив Пак
«Паразитлар» режиссёрининг ижтимоий тагмаъноли фантастик асари. Микки — космик экспедициянинг «бир марталик ходими», оддийроқ қилиб айтганда — клон. Унинг яратувчилари сирли музли сайёрани ўзлаштирмоқчи ва Миккидан энг хавфли вазифаларда тажриба қуён сифатида фойдаланадилар. Улар уни йўқотишдан қўрқишмайди — Микки ҳаёт билан видолашганда (бу тез-тез содир бўлади), унинг онги кейинги клонга юкланади ва у ишни давом эттиради.
Сценарийнинг адабий асоси — Эдвард Эштоннинг «Микки-7» романи. Дастлаб премьераси шу йилнинг март ойида бўлиши керак эди, аммо Голливуддаги иш ташлашлар ва пост-продакшн босқичидаги кечикишлар сабабли чиқиш санаси 2025 йил 31 январга кўчирилди.
«Қонундан ташқари» (In the Grey)
- Чиқиш санаси: 2025 йил январь
- Жанрлар: жангари фильм, драма
- Мамлакатлар: Буюк Британия, АҚШ
- Режиссёр: Гай Ричи
- Сценарий муаллифи: Гай Ричи
- Ролларда: Генри Кавилл, Эйса Гонсалес, Джейк Джилленхол, Розамунд Пайк, Фишер Стивенс, Эммет Джей Скэнлэн, Кристиан Очоа
Сюжет марказида ўғирланган пулларни қайтариб берадиган Робин Гуд каби оперативчилар туради.
Улар жиноятчиларнинг ўзларини талаб, пулларни эгаларига қайтарадилар. Бошқа тафсилотлар ҳали ошкор қилинмаган, бироқ Гай Ричининг юлдузлар таркиби ва таниқли услубини ҳисобга олган ҳолда, ёрқин ва қизиқарли жангари фильмга умид қилса бўлади.
«Доно йигитлар» (Alto Knights)
- Чиқиш санаси: 2025 йил март
- Жанрлар: драма, криминал
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Барри Левинсон
- Сценарий муаллифи: Николас Пилажи
- Ролларда: Роберт Де Ниро, Космо Джарвис, Дебра Мессинг, Кэтрин Нардуччи, Уоллес Лэнгэм, Мэтт Сервитто, Кэрри Лазар
Бу фильм 1970 йилларнинг бошидан бери ишлаб чиқилаётган эди, аммо ўнлаб йиллар давомида барча йирик студиялар ундан воз кечишди, ниҳоят, икки йил олдин Роберт де Ниро, Николас Пилажи ва Барри Левинсон бу ишга киришди.
Фильм воқеалари 1950 йилларда бир-бирига душман бўлган иккита мафия клани: Женовезе ва Костелло атрофида кечади. Бир куни Вито Женовезе ўз рақибига суиқасд уюштиради — Френк Костелло қутулишга муваффақ бўлади, аммо энди у мафия билан бутунлай узилишни ўйлайди.
Барри Левинсон кенг оммага «Ёмғир одами» фильмининг режиссёри сифатида танилган. Пилежининг китоблари асосида Скорсезе аввалроқ «Казино» ва «Зўр йигитлар» криминал драмаларини суратга олган. Қизиқ жиҳати: Роберт Де Ниро фильмда бир вақтнинг ўзида иккала асосий ролни ҳам ижро этади. «Доно йигитлар» премьераси 2025 йил 21 мартга режалаштирилган.
«Майнкрафт кинода» (A Minecraft Movie)
- Чиқиш санаси: 2025 йил апрель
- Жанрлар: фантастика, жангари, саргузашт
- Мамлакатлар: АҚШ, Швеция, Буюк Британия
- Режиссёр: Джаред Хесс
- Сценарий муаллифлари: Крис Боуман, Роб Макэлхенни, Хаббел Палмер
- Ролларда: Джек Блэк, Эмма Майерс, Джейсон Момоа, Дженнифер Кулидж, Джемейн Клемент, Кейт МакКиннон, Даниэль Брукс
Машҳур ўйиннинг экранлаштириш ишларини 2019 йилда бошлашни режалаштирган эдилар, аммо яратувчилар уни кейинроққа қолдиришга қарор қилдилар. Ҳозирги премьера санаси 2025 йил 3 апрель этиб белгиланган.
Сюжетга кўра, ёш Натали бошчилигидаги ўсмирлар гуруҳи ғалати кубсимон дунёга тушиб қолишади. Болалар уйга қайтишни хоҳлашади, аммо бу осон кечмайди — аввал улар ғаройиб коинотнинг қонун-қоидаларини тушуниб олишлари ва маҳаллий ёвузларни енгишлари керак. Уларга тажрибали ўйинчи Стив ёрдам беради, уни харизматик актёр Джек Блэк ижро этади. Наталини «Уэнсдей» ва «Яхши қизлар ўлмайди» сериаллари юлдузи Эмма Майерс ўйнайди.
«Майкл» (Michael)
- Чиқиш санаси: 2025 йил апрель
- Жанрлар: драма, биография, тарихий, мусиқий
- Мамлакатлар: АҚШ, Буюк Британия
- Режиссёр: Антуан Фукуа
- Сценарий муаллифи: Джон Логан
- Ролларда: Джаафар Джексон, Майлз Теллер, Кэт Грэм, Кейлин Даррел Джонс, Колман Доминго, Ниа Лонг, Лора Хэрриер, Джессика Сула
Сўнгги беш йил давомида ишлаб чиқилган Майкл Жексон ҳақидаги биографик фильм. Асар санъаткорнинг шахсий ва ижодий ҳаётидаги барча муҳим воқеаларни, отаси билан мураккаб муносабатларидан тортиб педофилликда айбланишигача бўлган даврни қамраб олади.
Бош ролни Жексоннинг 28 ёшли жияни Жаафар Жексон ижро этган. Сценарий муаллифи Мартин Скорсезенинг «Авиатор» ва Ридли Скоттнинг «Гладиатор» фильмлари билан танилган Жон Логан ҳисобланади.
«Балерина» (Ballerina)
- Чиқиш санаси: 2025 йил июнь
- Мамлакат: АҚШ
- Жанрлар: жангари, триллер
- Режиссёр: Лен Уайзман
- Сценарий муаллифлари: Шей Хаттен, Дерек Колстад
- Ролларда: Ана де Армас, Киану Ривз, Каталина Сандино Морено, Норман Ридус, Лэнс Реддик, Иэн Макшейн, Анжелика Хьюстон, Дэвид Кастанеда
Ив — балет мактабининг нозик ва нафис битирувчиси, аммо унинг фуэтени худди одамларни ўлдиргандек осон айлантира олишини оз одамлар билади. Ив кичкиналигида, татуировкали сирли бир одам унинг отасини ўлдирган эди. Энди у бу ҳужумнинг ортида турган барча одамлардан қасос олишга аҳд қилган.
Келгуси фильм — Жон Уик ҳақидаги франшизанинг спин-оффи - жиноят оламининг парда ортидаги ҳаётини очиб беради ва уни ёш қизнинг кўзи билан кўрсатади. У, Жондан фарқли ўлароқ, ҳали ҳаётдан чарчамаган. Бош ролларда - Бонд қизи Ана де Армас ва, албатта, Киану Ривз.
«Формула 1» (F1)
- Чиқиш санаси: 2025 йил июнь
- Жанр: драма
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Джозеф Косински
- Сценарий муаллифи: Эрен Крюгер
- Ролларда: Брэд Питт, Керри Кондон, Тобайас Мензис, Хавьер Бардем, Симон Эшли, Калли Кук, Ким Бодния, Демсон Идрис, Сара Нилс, Самсон Кае
Бир вақтлар Сонни Хейс «Формула 1» пойгаларида иштирок этган ва энг кучли ҳайдовчилардан бири ҳисобланган. Бироқ, оғир авария уни узоқ вақтга саноатдан четлатди — у чидамлилик мусобақаларида қатнаша бошлади ва бошқа нуфузли пойгаларга қайтмади. 20 йил ўтгач, Соннининг эски таниши уни «Формула 1»га қайтишга ва ёш ҳайдовчи Жошуа Пирсга мураббийлик қилишга ундайди.
Фильмнинг ижрочи продюсери — етти карра жаҳон чемпиони, амалдаги ҳайдовчи Люис Хемилтон дунёнинг энг кучли пойгачиларидан биридир. Эҳтимол, бош қаҳрамон айнан ундан илҳомланган бўлиши мумкин.
Яна бир қизиқарли маълумот: суратга олиш гуруҳи барча ўнта «Формула 1» жамоасининг машиналари ва механиклари билан ишлаш имкониятига эга бўлган. Брэд Питт ва Демсон Идрис спорт автомобилларини мустақил бошқаришни ўрганишган, фильм Гран-при давомида суратга олинган.
«Супермен» (Superman: Legacy)
- Чиқиш санаси: 2025 йил июль
- Жанрлар: фантастика, фантазия, жангари, саргузашт
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Джеймс Ганн
- Сценарий муаллифлари: Джеймс Ганн, Джерри Сигел, Джо Шустер
- Ролларда: Изабела Мерсед, Дэвид Коренсвет, Милли Олкок, Нэйтан Филлион, Николас Холт, Фрэнк Грилло, Рэйчел Броснахэн, Уэнделл Пирс, Скайлер Гизондо
Кларк Кент 25 ёшда. Кундузи у Даилй Планет газетасида ишлайди, кечалари эса Супермен қиёфасига кириб, Метрополис шаҳридаги жиноятчилар билан курашади. Кларкнинг жиддий рақиби бор — бизнесмен Лекс Лютор, аммо йигит учун энг қийин жанг Лютор билан кураш эмас, балки ўзидаги инсоний қадриятлар ва криптонлик табиатини муросага келтириш (Криптон — Супермен туғилган сайёра).
Режиссёрнинг айтишича, янги «Супермен» унинг аввалги ишларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Бироқ «Галактика қўриқчилари» ва «Ўз жонига қасд қилувчилар отряди: Миссия чиқиш» фильмлари билан танилган Жеймс Ганнинг ўзига хос кинояси ва юмори янги ДC оламида ўз аксини топади.
«Бактан-Кросс жанги» (The Battle of Baktan Cross)
- Чиқиш санаси: 2025 йил август
- Жанрлар: триллер, драма
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Пол Томас Андерсон
- Сценарий муаллифи: Пол Томас Андерсон
- Ролларда: Леонардо Ди Каприо, Шон Пенн, Бенисио Дель Торо, Вуд Харрис, Чейз Инфинити, Реджина Холл, Тейяна Тейлор, Алана Хаим, Джим Андерсон
Пол Томас Андерсон замонавий режиссёрлар орасида энг сирлиси ҳисобланади. Унинг барча фильмлари чиқишидан олдин миш-мишлар ва тахминларга тўлиб-тошади. Бу сафар ҳам шундай бўлди: Андерсоннинг янги фильми нима ҳақида эканлиги ҳеч кимга маълум эмас, бироқ сюжет Томас Пинчоннинг постмодернистик «Вайнленд» романига асосланган деган тахмин бор. Воқеалар 1980 йиллар Калифорниясида кечади ва асосий мавзу Ричард Никсоннинг баҳсли сиёсати ҳамда давлатнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураши атрофида айланади.
Трон: Арес (Tron: Ares)
- Чиқиш санаси: 2025 йил октябрь
- Жанрлар: фантастика, жангари, саргузашт
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Йоаким Реннинг
- Сценарий муаллифлари: Джесси Вигутоу, Джек Торн, Стивен Лисбергер
- Ролларда: Джаред Лето, Грета Ли, Эван Питерс, Джоди Тернер-Смит, Джефф Бриджес, Джиллиан Андерсон, Камерон Монахэн, Хасан Минхадж
Бу фильмнинг сюжети ҳозирча сир сақланмоқда, аммо маълумки, фильм рақамли дунёдан реал дунёга юборилаётган Ареснинг мураккаб компьютер дастури ҳақида ҳикоя қилади. Бу инсониятнинг сунъий интеллектга эга мавжудотлар билан биринчи учрашуви бўлади.
«Устаси фаранглар 3» (Now You See Me 3)
- Чиқиш санаси: 2025 йил ноябрь
- Жанрлар: триллер, жиноят
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Рубен Фляйшер
- Сценарий муаллифлари: Сет Грэм-Смит, Гэвин Джеймс, Майкл Лессли
- Ролларда: Розамунд Пайк, Дэниэл Рэдклифф, Ариана Гринблатт, Джастис Смит, Морган Фриман, Лиззи Каплан, Вуди Харрельсон, Айла Фишер, Джесси Айзенберг, Марк Руффало
Аввалги иккита фильм ўз шоулари давомида талончилик қилган истеъдодли иллюзионистлар жамоаси, «тўрт чавандоз» ҳақида эди. Янги фильмда фокусчиларни қандай саргузаштлар кутаётгани ҳозирча номаълум, бироқ актёрлардан бири Джесси Айзенбергнинг айтишича, учинчи қисмда зўравонлик анча кам бўлади.
Янги фильмда деярли барча асосий қаҳрамонлар экранларга қайтади. Асосан карикатура услубида ишланган дастлабки икки картинанинг ўзига хослиги жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатларга асосланган эди. Эҳтимол, янги персонажлар пайдо бўлиши билан «чавандозлар» саргузаштларини кузатиш янада қизиқарлироқ бўлади.
«Ҳайвонлар шаҳри 2» (Zootopia 2)
- Чиқиш санаси: 2025 йил ноябрь
- Жанрлар: мултфилм, комедия, детектив, саргузашт
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Джаред Буш
- Сценарий муаллифи: Джаред Буш
- Овоз берувчилар: Джейсон Бейтман, Форчун Феймстер, Джиннифер Гудвин, Ке Хюи Куан
Томошабинлар «Ҳайвонлар шаҳри»нинг иккинчи қисмини деярли ўн йил кутишди ва ниҳоят, шоуранерлар 2025 йил 26 ноябрда давомий қисмнинг чиқишини эълон қилишди.
Мультфильм давомида бош қаҳрамонлар — тулки Ник ва қуёнча Жуди яна бир чигал ишни тергов қилишлари кутилмоқда. Фильмнинг асосий ёвуз қаҳрамони эса хавфли заҳарли илон Гэри бўлади. Герининг пайдо бўлиши, бу сафар фильмда нафақат сут эмизувчилар, балки судралиб юрувчилар ҳам бўлишига ишора қилмоқда.
«Пичоқларни ол: Уйғон, ўлик» (Wake Up Dead Man: A Knives Out Mystery)
- Чиқиш санаси: 2025 йил куз
- Жанрлар: триллер, драма, комедия, детектив
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Райан Джонсон
- Сценарий муаллифи: Райан Джонсон
- Ролларда: Дэниэл Крэйг, Кейли Спейни, Джош Бролин, Керри Вашингтон, Мила Кунис, Эндрю Скотт, Джереми Реннер, Дэрил Маккормак, Джош О’Коннор, Гленн Клоуз
«Пичоқларни ол» франшизаси беш йил ичида турли авлод томошабинларининг қалбини забт этишга ва комедия детектив жанрини тўлиқ қайта тиклашга муваффақ бўлди. Олдинги иккита фильм сюжетининг марказида ёпиқ маконда содир бўладиган сирли қотиллик туради. Анъанага кўра, бир вақтнинг ўзида бир нечта одам гумон остига олинади ва детектив Бенуа Бланк ҳақиқатни аниқлаши керак. Барча қисмларда бош қаҳрамонлар ўзгаради, фақат Бенуа ролида Дэниел Крейг ўзгармай қолади.
«Аватар: Олов ва кул» (Avatar: Fire and Ash)
- Чиқиш санаси: 2025 йил декабрь
- Жанрлар: фантастика, фентези, жангари, триллер, саргузашт
- Мамлакат: АҚШ
- Режиссёр: Джеймс Кэмерон
- Сценарий муаллифлари: Рик Джаффа, Аманда Сильвер, Джеймс Кэмерон
- Ролларда: Дэвид Тьюлис, Клифф Кертис, Зои Салдана, Сигурни Уивер, Уна Чаплин, Сэм Уортингтон, Иди Фалько, Джованни Рибизи, Стивен Лэнг
15 йил олдин кино саноатида ҳақиқий инқилоб қилган Джеймс Кемероннинг афсонавий сагасининг давоми. «Аватар»нинг учинчи қисмида Джаке Салли ва Нейтири оиласи катта ўғлининг вафотини бошдан кечиради ва Альфа-Центавр тизимининг бошқа сайёраларига боришга қарор қилади. Улар, шунингдек, Пандоранинг янги аҳолиси — наъви халқи билан танишишлари керак, улар сайёранинг бошқа аҳолиси каби хушмуомала ва беозор эмас.
Дастлабки иккита «Аватар» — кино саноатининг энг сўнгги ютуқларини намойиш этувчи кўп миллионли, ҳаяжонли томошалар эди. Эҳтимол, учлик ўзга сайёралар дунёсининг кўлами ва тафсилотлари бўйича ортда қолмайди. Бироқ визуал қатор дастлабки икки фильмдан фарқ қилади — ижодкорлар оловга урғу беришади.