РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 19–21 январь кунлари қор ёға бошлайди
17.01.2025 (янгиланди 17.01.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 19–21 январь кунлари қор ёға бошлайди

Об-ҳаво маълумоти: 19–21 январь кунлари қор ёға бошлайди

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19-20 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 21 январда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат  кечаси 3° совуқ-2° илиқ, 19-20 январь кундузи 3-8° илиқ, 21 январда кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 январь ёғингарчилик кутилмайди. 20-21 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкун. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 3-8° илиқ, 20 январда 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 20 январда 2° совуққача, 19 ва 21 январда кундузи 3-8° илиқ, 20 январда 7-12° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21  январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 20 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 5-10° илиқ, 20 январда 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 20 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 январь баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, 19 январда кундузи 2-7° илиқ, 20-21 январда 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 21 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, 19 ва 21 январда кундузи 0-5° илиқ, 20 январь кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.