Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Самолётда учиш қўрқувидан қандай халос бўлиш керак?
25.09.2024

Самолётда учиш қўрқувидан қандай халос бўлиш керак?

Самолётда учиш қўрқувидан қандай халос бўлиш керак?
Муаллиф

Аэрофобияни қандай енгиб, самолётда учиш қўрқувини унутиш бўйича тавсиялар

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Самолётда учишдан олдин асабийлашиш нормал ва табиий ҳолат, аммо бу қўрқув чегарадан ошиб кетмаса. Агар парвоздан бир ҳафта олдин ўзингизни қўярга жой топа олмасангиз, турли баҳоналар қилиб, керак бўлса Истанбулга пиёда боришга тайёр бўлсангиз, демак сизда аэрофобиянинг енгил ёки оғир шакли бор. Бу муаммони ечиш керак.

Аэрофобия нима?

Тушунарли қилиб айтганда, бу учишдан жуда кучли қўрқишдир. Ушбу ўзига хос фобия ҳатто шахсиятнинг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, одатда психолог муолажалари ёрдамида даволанади.

“Аэрофоблар” нимадан қўрқади?

  • Ташқи томондан: самолётнинг қулаши, двигателга қуш кириб қолиши, нопрофессионал парвоз, учиш пайтида яшин уриши.
  • Ички томондан: жисмоний ва ақлий саломатлик учун қўрқув – организм парвозни кўтара олмайди, учиш пайтида ақлдан озиш мумкин ва ҳоказо. 
    Ижтимоий томондан: ёпиқ жойлардан қўрқиш, бир жойда кўп одамларнинг тўпланиши, шунингдек улар тарқатадиган вируслар ва бактериялар.

Психологларнинг фикрига кўра, 17 ёшдан 34 ёшгача бўлган одамлар аэрофобияга кўпроқ мойил бўлади. Бу тўғридан-тўғри ҳаётдаги ўзгаришлар – университетга кириш, биринчи марта ишга жойлашиш, юқори лавозимга кўтарилиш, фарзандлар туғилиши ва масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз керак бўлган бошқа муҳим нарсалар туфайли юзага келадиган руҳий стресс билан боғлиқ.

Шунингдек, доим ташвишланадиган ва бошқарувни йўқотишдан қўрқадиган одамлар учишдан қўрқишлари ҳақида шикоят қилади.

Аэрофобия бор ёки йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Сиз самолёт орқали учмаслик учун ҳамма нарсани қилишга тайёрсиз – керак бўлса муҳим бизнес сафарини рад этиш, яқин инсонингиз билан вақт ўтказиш ва ҳатто ажойиб таътилдан ҳам воз кечишингиз мумкин.

Рейсингиз кечиктирилса (яхшиси бекор қилинса), хурсанд бўласиз.

Саёҳат қилишни ёқтирадиган ўртоғингизнинг “самолёт”, “парвоз”, “учувчи” ва бошқа шунга ўхшаш учиш билан боғлиқ сўзлари сиз учун ёқимсиз эшитилади ва ўша ердан қочиб кетгингиз келади.

Самолётлар ва осмонда парвоз қилиш ҳақидаги кино, видео кўриш ҳамда китоб ўқишни умуман истамайсиз.

“Мажбурий” парвоздан олдин сиз ташвиш, стресс ва ҳатто ваҳимани бошдан кечирасиз. Жўнаб кетишингиздан бир ҳафта олдин – иштаҳанинг бузилиши, уйқусизлик ва ҳаёлингизда 24/7 давомида пайдо бўладиган қўрқув бошланиши мумкин.

Самолётда учиш қўрқувидан халос бўлишнинг ғайриоддий, аммо иш берадиган усуллари:

  • Википедияни очинг

Авиапарвозлар ҳақидаги турли фактларни кўриб чиқинг. Масалан, самолёт – транспортнинг энг хавфсиз усули экани, двигателга қушнинг кириб қолиши йўловчиларга ҳеч қандай хавф солмаслиги ва умуман олганда самолёт битта двигател билан ҳам ўз манзилига учиб бориши мумкинлиги ва бошқа шу каби маълумотларни ўқиб чиқинг!

  • Суҳбатлашинг

Психологлар саёҳатчилар билан кичик суҳбатлар уюштириш сизни китоблар, мусиқа ва фильмлардан кўра яхшироқ чалғитиши мумкинлигини исботлади. Ушбу суҳбатларда учишдан қўрқишингиз ҳақида гапириб беринг. Бу қўрқув фикрларидан халос бўлиб, ўзингизни енгилроқ ҳис қилиш ва ҳатто ёқимли/фойдали кишилар билан танишишингиз мумкин.

  • Duty Free’га кирманг

Спиртли ичимликлар, эспрессо ёки шоколад харид қилмаслик учун. Спиртли ичимликлар ва кофеин парвоздан олдин ва парвоз пайтида барча ташвишланган одамлар учун ман этилади (улар асаб тизимига янада таъсир қилади). Асабийлашган киши ўзи билмаган ҳолда кўп миқдорда ширинликлар истеъмол қилиб қўйиши мумкин, аммо кейин ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар ва ортиқча вазндан афсусланиши аниқ.

  • Ваҳима қилманг

Медитация ва нафас олиш амалиётининг фойдаси ҳаммамизга маълум – улардан бирортасини телефонингизга юклаб олиб, тўғридан-тўғри “самолёт” режимида қўлланг. Бу кўпчиликка ёрдам беради.

Аэрофобиядан азият чекувчи беморлар билан ишлайдиган психологлар ваҳима хуружларидан халос бўлишга қаратилган яна бир усулдан фойдаланади.

Паникани тўхтатиш учун қуйидагиларни бажариш керак: бир нечта марта нафас олиб-чиқариб, атрофингиздаги 5 та нарса, тегинишингиз мумкин бўлган 4 та нарса, 3 та товуш, 3 та ҳид ва ҳис қилишни хоҳлаган бир таъмни ҳаёлан айтиб чиқинг.

  • Оёқ кийимингиз боғичини боғлаб қўйинг

Самолёт баландликка уча бошлаши биланоқ оёқ кийимларингизни боғламоқчи бўлгандек эгилиб олинг (аслида ҳам боғлашингиз мумкин). Шундай қилиб, сиз ҳаддан ташқари юкланиш ҳиссини, шунингдек, кўкрагингиздаги босимни камайтиришингиз мумкин.

  • Тежаманг

Агар оилангиз ёки дўстларингиз билан учаётган бўлсангиз, бир-бирингизга яқин жойда ўтиринг. Яқин инсонингиз ёнингизда экани ҳисси ташвишларни камайтиради. Учиш қўрқувини енгишнинг яна бир усули – энг қиммат бизнес класс чиптасини сотиб олиш, бу сизга фикрингизни ўзгартиришга имкон бермайди – самолётга аниқ чиқасиз. Аммо бу вариантни энг экстремал ҳолат учун қолдирамиз!

Анъанавий усуллар ёрдамида учиш қўрқувидан қутулиш йўллари:

  • Подкастлар, яхши плейлист, аудиокитоб эшитиб ўзингизни чалғитинг;
  • “Арт терапияси” усулидан фойдаланиб, ижод қилинг: расм чизинг, тўқинг ёки фикрларингизни кундаликка ёзишингиз ҳам мумкин;
  • Ухланг. Қулоқчинларни (улар сизни ортиқча ва безовта қилувчи товушлардан ҳимоя қилади) ёки уйқу ниқобини кийиб олинг ва камида ярим соат давомида ухлашга ҳаракат қилинг.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.