$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Болаларни қандай қилиб соғлом овқатланишга ўргатиш мумкин: ота-оналар учун маслаҳатлар
22.09.2024

Болаларни қандай қилиб соғлом овқатланишга ўргатиш мумкин: ота-оналар учун маслаҳатлар

Болаларни қандай қилиб соғлом овқатланишга ўргатиш мумкин: ота-оналар учун маслаҳатлар
Муаллиф

Болаликда шаклланган соғлом одатлар фарзандингизнинг келгуси ҳаётига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Болаларга ширинликлар ва тез тайёрланадиган овқатлар жуда ёқса, уларга қандай қилиб тўғри овқатланишни ўргатиш мумкин?

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Ота-оналарга ёрдам берадиган, зўравонликсиз болаларни соғлом овқатланишга ўргатишда ёрдам берадиган маслаҳатларни тўпладик.

1.  Ўрнак бўлинг 

Болалар катталардан ўрнак олиб ўрганадилар. Агар сиз ўзингиз соғлом овқатланиш қоидаларига амал қилсангиз, болалар ҳам сизга тақлид қилиб эргашадилар. Уларга фойдали овқатлардан қандай баҳраманд бўлишни ўз намунангизда кўрсатинг.

2. Болаларни таом тайёрлаш жараёнига жалб қилинг 

Болаларга таом тайёрлашда иштирок этишга ижозат беринг. Бу сабзавотларни тўғраш, ингредиентларни аралаштириш ёки ҳатто менюни режалаштириш бўлиши мумкин. Улар қанчалик кўп иштирок этса, янги фойдали таомларни татиб кўриш уларга шунчалик қизиқарли бўлади.

3. Танлаш имкониятини беринг 

15gdp.by

Болаларга бир нечта соғлом вариантлардан бирини танлаш имкониятини беринг. Масалан, олма ва бананни танлашни таклиф қилинг. Бу уларга овқатланиш устидан назорат ҳиссини беради ва улар еганда кўпроқ завқ олишади.

4. Таомни кўркам қилиб тайёрланг 

Болалар кўриниши ёрқин ва жозибали бўлган таомларни яхши кўришади. Турли рангдаги сабзавот ва мевалардан фойдаланинг, овқатни қизиқарли шаклларда кесинг ёки ёрқин резаворлардан смузи тайёрланг. Таомларни қизиқарли шаклда безатиб, кўркам ва иштаҳани очадиган кўринишда болажонларни овқатлантиринг.

5. Ширинликларни меъёрида истеъмол қилишга рухсат беринг

inmarko.ru

Ширинлик ва тез тайёрланадиган овқатларни тақиқлаш акс таъсир кўрсатиши мумкин – болалар тақиқланган нарсага кўпроқ интилишади. Бунинг ўрнига, уларга баъзида бундай маҳсулотлардан завқланишга рухсат беринг, лекин асосий овқат соғлом бўлиши кераклигини ўргатинг.

6. Маҳсулотларнинг фойдасини тушунтиринг 

Болаларга қайси маҳсулот фойдали эканлигини ва нима учун фойдали эканлигини тушунтиринг. Уларга сабзи кўришни яхшилайди ёки сут суякларни мустаҳкамлайди деб айтинг. Улар овқатнинг фойдаси ҳақида кўпроқ билса, маҳсулотларни онгли равишда танлашади.

7. Овқатни мукофот ёки жазо сифатида ишлатманг 

Баъзи маҳсулотларни мукофот, бошқаларини эса жазо сифатида ишлатишдан сақланинг. Бу овқат билан боғлиқ носоғлом фикрлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Овқатни табиий ва зарурий нарса сифатида қабул қилиш муҳим, уни манипуляция воситаси сифатида кўрмаслик керак.

8. Фойдали маҳсулотлар ва овқатларни уйда муҳайё қилинг 

Уйда фойдали егуликларни, масалан, мева, сабзавот, ёгурт ва ёнғоқларни болалар учун қулай жойларда сақланг. Агар бола овқатланишни хоҳласа, қўли етадиган жойдан олиб ейиш имкони бўлади.

9. Янги маҳсулотларни аста-секин жорий қилинг 

Болалар янги маҳсулотларга нисбатан эҳтиёткор бўлиши мумкин. Уларни секин-аста киритиб, олдиндан яхши кўрган таомлари билан аралаштиринг. Сабрлилик ва матонат вақт ўтиши билан натижа беради.

10. Овқатланиш умумий аҳволимизга қандай таъсир қилишини тушунтиринг 

 

Болани овқатланишдан кейин қандай ҳис қилаётганига эътибор беринг. Соғлом таом истеъмол қилгандан сўнг ўзини тетик ва кучли ҳис қилаётганини, кўп ширинлик еганидан кейин эса чарчаган ёки жаҳли чиққанини тушунтиринг.

 

Соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш узоқ муддатли жараён бўлиб, вақт ва сабрни талаб қилади. Аммо бу маслаҳатларни амалга ошириб, фарзандингизнинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатишингиз ҳамда уни кучли ва бақувват ўсишига ёрдам беришингиз мумкин.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.