верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Пенсия миқдори кўп чиқиши учун нима қилиш керак?
21.03.2025

Пенсия миқдори кўп чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия миқдори кўп чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия жамғармаси қандай қилиб юқори миқдорда пенсия олиш мумкинлиги бўйича маълумот бериб, фуқароларни иш ҳақи ва даромадига оид маълумотларини рақамлаштириш, фаолиятини расмийлаштиришни тавсия қилди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Пенсия жамғармаси пенсия ёшига етган фуқаролар ва ёшлар учун қандай қилиб юқори миқдорда пенсия олиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди.

Жамғарма барча ёшлик пайтидан ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозимлигини, кўпчилик пенсия ёшига яқин қолгандагина бу ҳақда ўйлашни бошлашини қайд этди.

Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларда «Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?», «Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?» каби саволлар туғилади.

Ёшга доир тўлиқ пенсия 60 ёшга тўлган эркакларга 25 йил иш стажи, 55 ёшдаги аёлларга эса 20 йил иш стажи билан тайинланади. Камида 7 йил иш стажига эга бўлганларга тўлиқсиз пенсия белгиланади.

Пенсия тайинлашда қуйидагилар иш стажига ҳисобланади:

  • расмий ишдаги иш ҳақи ҳисобланган даврлар;
  • ЯТТ, ўзини-ўзи банд қилган ёки хорижда ишлаган шахс сифатида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган даврлар.

Масалан, аёллар ишлаганига 20 йил бўлганда 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.

Юқоридаги даврлар учун камида 7 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг ҳарбий хизмат, олий ўқув юртидаги кундузги ўқиш ҳамда бола парвариши учун таътилда бўлган (ҳар бир бола учун 3 йил, жами 6 йилгача) даврдлар ҳам умумий иш стажига қўшилади.

Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?

Пенсия тайинлашда фуқаронинг расмий ишлаган даври ва солиқ тўланган иш ҳақи (даромади) ҳисобга олинади. Яъни, расмий иш ва даромад орқали йилма-йил пенсияга ҳуқуқ шаклланиб боради. Бунинг учун эса фуқаролар иш фаолияти ва даромадини расмийлаштириб бориши керак.

Жамғарма кўп миқдордаги маблағ билан пенсияга чиқиш учун фуқароларга қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

  • меҳнат фаолияти расмий шаклда кетаётганига, ташкилот иш стажини ёзиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш. Буни Ягона портали орқали мустақил текшириш ҳам мумкин;
  • иш берувчидан иш стажи тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилиш;
  • ҳисобланган ва қўлга оладиган иш ҳақи, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари ҳамда жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағ кабиларни доимий текшириб бориш;
  • норасмий фаолиятдагилар ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажини кўпайтириш;
  • пенсия қонунчилигига оид янгиликлар, маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб бориш, киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалардан хабардор бўлиш.

Шу билан бирга, меҳнат фаолиятини юритмаётган фуқаролар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчасидаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишлари лозим.

Меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш пенсияга чиқиш вақти келганда ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади. Бундай маълумотларни Ягона порталда кўриш мумкин.

Пенсия жамғармаси ушбу тавсиялар асосида меҳнат фаолиятини олиб бориш орқали пенсия ёшига етган фуқароларнинг пенсия таъминоти кафолатланишини қайд этди.

Қўшимча маълумотлар, пенсияга оид масалалар бўйича жамғарма cалл-марказининг 1271 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.