РУ
O’Z
UZS
/
/
Энди Тошкентдан Чорвоққа тезюрар электропоездда бориш мумкин
23.01.2025

Энди Тошкентдан Чорвоққа тезюрар электропоездда бориш мумкин

Энди Тошкентдан Чорвоққа тезюрар электропоездда бориш мумкин

Бўстонлиқ туманида «Чиноркент» темирйўл бекати 22 январь куни фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан Тошкентдан Хўжакентгача бўлган электропоезд қатнови 1,5 км масофага — Чорвоқ шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» бекатигача узайтирилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида янги «Чиноркент» темирйўл бекати қуриб битказилди. Бу ҳақда «Тошкент минтақавий темирйўл узели» компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Хўжакентдан Чиноркентгача 1,5 км масофага темирйўл қурилди, шунингдек, «Чиноркент» темир йўл бекати қуриб битказилди ҳамда 22 январь куни фойдаланишга топширилди.

Бу ерда 150 м узунликда перрон ҳамда соябон қурилиб, имконияти чекланган йўловчилар учун сирғанишга қарши плиталар ўрнатилди ҳамда йўловчилар учун ер ости туннели барпо этилди.

Эндиликда Тошкентдан йўлга чиққан йўловчилар электропоездда Чорқов шаҳарчасида яқинида жойлашган «Чиноркент» темир йўл бекатига етиб келиши мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.